Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Конституция-ғурурим менинг!


Конституция биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, керак бўлса, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъий назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоядир.

Маълумки, Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шаклланиш тартибини, сайлов тизимини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради шунингдек, Конституция барча амалдаги қонунларнинг асоси ҳисобланади.

Мамлакатимизда асосий Қонуннинг қабул қилиниши мустақил, суверен ва демократик давлат – Ўзбекистон Республикасининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилганлигининг ёрқин ифодаси бўлди дейишимиз мумкин.

Шу билан бирга, Конституция башарият ҳаётида илк бор инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ғурурланамиз ҳамда ҳар томонлама ўрганишимиз.

Шуни унутмаслигимиз лозимки, ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизда аҳил жамият, дўстлик ва муҳаббат муҳитини барпо этади. Инсонлараро ички боғлиқлик, меҳр ришталари мустаҳкам боғланади. Ҳалоллик, айниқса, ҳар бир ишда тўғриликни бош қадрият деб билиш, уни иймон даражасида эъзозлаш ҳар бир инсоннинг эътиқодига, ҳаёт маслагига айланиши зарур.

Конституциямиз бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг, умуман, жамият ҳаётининг ҳуқуқий негизи сифатида ўзининг барқарорлиги ва ҳаётийлигини намоён этиб келмоқда.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, Конституция истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 

фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 

етакчи маслаҳатчиси Ж.Абдулазизов