Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ХАВФСИЗ, ТАРТИБЛИ ВА ҚОНУНИЙ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мазкур Қарор 2020 йилнинг 15 сентябрь куни қабул қилинган.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди, меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, уларнинг оила аъзолари учун ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий қилинди.

Шу билан бирга, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг реинтеграциясини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилишлозим.

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолиятини такомиллаштириш, хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда хорижда ишга жойлаштириш, улар билан доимий мулоқот қилиш ва муаммоларини тизимли ҳал қилишни ташкил этиш, Ватанга қайтиб келганидан сўнг иш билан таъминлаш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолияти қониқарсиз деб топиш;

- Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда қуйидагилар унинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ҳажмини ошириш, ушбу мақсадда вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтириш;

- Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари ишини ташкил этиш;

- 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахслар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ меҳнат миграциясига чиқиб кетаётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш учун ҳудудларда «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тасарруфида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:

қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурларини хорижий йирик иш берувчиларнинг талабларига мослаштирсин;

хорижий иш берувчилар ва хусусий бандлик агентликлари билан узвий алоқаларни ўрнатсин ҳамда қисқа муддатли курсларда улар учун зарур бўлган касблар бўйича малакали мутахассисларни тайёрласин;

хорижий йирик ўқув марказлари билан икки томонлама битим имзоласин ҳамда қисқа муддатли курслар ўқитувчиларини малака оширишга юборишни ташкил этсин.

Белгилансинки, қисқа муддатли курсларда ўқитиш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, ушбу мақсадларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, янги ишчиларни касбга тайёрлаш учун буюртма берган ташкилотлар маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Жамғарма маблағлари ҳисобидан меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш, методик таъминотни яратиш, хориждаги йирик корхоналарнинг малакали мутахассисларини ва етакчи таълим муассасаларининг педагог кадрларини жалб қилиш, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг педагогик маҳоратини ошириш ҳуқуқи берилсин.

- 2021 йил 1 январга қадар:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Япония иш берувчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида «Япон тили ва касбий малака» тест марказини;

Фарғона вилояти ҳокимлиги Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида пайвандчилар мактабини;

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Бирлашган Араб Амирликларининг «Тadbeer» рекрутинг марказлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида хизмат соҳасида фаолият кўрсатадиган ишчиларни тайёрлаш ўқув марказини;

Наманган вилояти ҳокимлиги вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида давлат-хусусий шериклик асосида «IT School» ўқув марказларини, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш ўқув марказларини ташкил этилиши белгиланган.

 

 

Сурхондарё вилоят адлия

бошқармаси бўлим бошлиғи

Ф.Аллаёров