Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА 1-СОНЛИ ЭЪЛОН


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА 1-СОНЛИ ЭЪЛОН

                                                                                                                                                                    20.01.2021 йил ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1

Сурхондарё вилоят Қизириқ тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

 

2 500 000 сўм

 

Олий, ҳуқуқшунос

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интеллектуал мулк соҳасини тартибга солишдаги фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш;

бўлим томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида расмийлаштирилган баённомаларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради ва таклифлар беради;

бўлим томонидан киритилган даъво аризалари буйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари ўз вақтида етиб келишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради ва тегишли таклифлар киритади;

2

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Молия - иқтисод бўлими кичик мутахассис

1 700 000 сўм

 

Олий,

иқтисодчи, молия, банк иши

Барча моддий жавобгар шахслардан товар-моддий қимматликларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот ва ҳисобот тузиш учун асос бўлган ҳужжатларни белгиланган муддатларда ойма-ой қабул қилиб жамлаб бориш, тўғрилигини назорат қилиш;

моддий жавобгар шахслар жавобгарлигида булган товар-моддий кийматликларни кирими ва чикими буйича тегишли бошлангич бухгалтерия хужжатларини кунлик расмийлаштириб, тегишли оборот ведомостларида кайд этиб боради;

моддий жавобгар шахслардан белгиланган муддатларда хисоботлар олади, уларни текширади ва кабул килади;

Бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар бинолари учун электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар бўйича ҳисоб-фактураларни қабул қилиш;

адлия бошқармасига бюджетдан ташқари тушумлар бўйича хисоботларни худудлар кесимида Давлат солиқ инспекцияларига тақдим этиб бориш;

ходимларнинг иш хакларидан камунал ушланмалари бўйича ходимлардан аризалар олади (Электр энергия, таббий газ, ичмлик суви ва бошқа камунал тўловлар) ва тўловни таъминлаш ишларини олиб боради хамда уларнинг бухгалтерия китобларида акс этишини таъминлайди;

бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади;

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда бир мансаб маоши миқдорида моддий ёрдам пули;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;

- танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 4 февраль кунига қадар ариза беришлари мумкин.

           Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

-ходимнинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

-диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

-номзоднинг паспорт нусхаси. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда surxondaryo@adliya.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак;

боғланиш учун телефон рақами 76-222-47-62, танлов Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади;

Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

-танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.