Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Сурхондарё вилоят Узун туман адлия бўлимига 2020 йил 4-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича умумлаштирилган таҳлилий М А Ъ Л У М О Т


Сурхондарё вилоят Узун туман адлия бўлимига 2020 йил 4-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.


I. Бўлимга келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Жумладан, Узун туман адлия бўлимига 2020 йил 4-чораги давомида жами 172 та (шундан, 170 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, бошқа соҳалар бўйича 2 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 165 таси кўриб чиқилиб ҳал этилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 165 таси (97 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 114 та мурожаат
(77%) қаноатлантирилди, 43 тасига (20 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 77 фоизи (114 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 14 та тақдимнома, судларга 106 млн. 854 минг сўмлик 24 та даъво аризалари киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 106 млн. 854 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 13 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Келиб тушган мурожаатларни 29 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 18 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.


II. Бўлим раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқарма томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан туманнинг турли маҳалла фуқаролар йиғинлари, меҳнат жамоалари ва жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 52 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид) мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар адлия бўлимининг тегишли мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, 52 таси (яъни сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан 100 фоизи) хал этилди.
Ҳал этилган мурожаатларнинг 40 таси (85 %) қаноатлантирилди, 12 тасига (15 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.


III. Айрим соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича таҳлили:

Юқорида қайд этилганидек, Узун туман адлия бўлимига 2020 йил
4-чораги давомида жами 172 та (шундан, 170 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, бошқа соҳалар бўйича 2 та) мурожаатлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 165 таси кўриб чиқилиб ҳал этилган.
IV. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 172 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг ҳаммаси ҳал этилиб, шундан
114 таси (77%) қаноатлантирилди, 43 тасига (20%) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 14 та тақдимнома, судларга 106 млн. 854 минг сўмлик 24 та даъво аризалари киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 106 млн. 854 минг сўм пул маблағлари ундирилди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- меҳнат низолари юзасидан 42 та;
- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 4 та;
- банклар фаолиятига доир қонун ҳужжатлари юзасидан 2 та.
- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 29 та;
- бошқалар 19 та 

IV. Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида айрим соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатларни бошқаларига нисбатан кўплиги кузатилди. 

Масалан, биргина туман адлия бўлимининг ўзига қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маълумотлар беришни сўраб 27 нафар фуқаро ариза билан мурожат қилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, мазкур соҳага оид мурожаатлар энг кўп келиб тушган ҳудудларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва жадаллаштиришга эҳтиёж катта.
Шунингдек, меҳнат низолари бўйича 42 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан, 40 таси ойлик иш ҳақи масаласидаги шикоятлардир. Бундан кўриш мумкинки, айрим ташкилот ва идораларда ходимлар меҳнатига қонунда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Иш берувчилар ўз ходимларига ойлик иш ҳақларини вақтида тўлиқ тўлаб берилишини таъминлай олмай амалдаги меҳнат қонунчилигини бузиб келишмоқда.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳар бир иш берувчи ўзининг жорий молиявий ҳолатидан қатъий назар ўз ходимларига уларнинг меҳатлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақ тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни тўлиқ ва ўз вақтида сифатли кўриб чиқилиши юзасидан қуйидаги асосий йўналишларни белгилаб олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди:

1. Мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган соҳалар бўйича алоҳида ишларни амалга ошириш, жумладан тегишли ҳудудларда мурожаатда келтирилаётган масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш ва ҳуқуқий мониторинг ишларини доимий олиб бориш;
2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиётини кучайтириш;
3. Туман адлия бўлими ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга таклифлар киритиб бориш;
4. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса ҳудудлардаги тегишли секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;
5. Туман адлия бўлими ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.