Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатаётган судларнинг судьялари ва адлия бўлимлари томонидан жойларда қабуллар ташкил этилиб аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.


Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан ишлашда янгича тизим жорий этилаётир.

Сурхондарё вилоятида ҳам ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган аёллар рўйхати шакллантирилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган. Бугунги кунда шаҳар-туманларда улар билан манзилли иш олиб борилмоқда. Хусусан, вилоятдаги судларнинг судьялари ва туман адлия бўлимлари мазкур рўйхатдан ўрин олган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масаладаги муаммоларини ҳал этишга яқиндан ёрдам бермоқда.

Бандихон бўлиб ўтган қабул чоғида аёллар ўзларини қийнаётган уй-жой, ажрим, алимент олиш каби масалаларда ишчи гурухга мурожаат қилди.




Президентимизнинг хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси, жиноят ишлари бўйича Бандихон туман суди, Бандихон туман адлия бўлимидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Сурхондарё вилоят Бандихон туман 

адлия бўлими бошлиғи Рустам Хуррамов