Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА ЭЪЛОНГА ЕТАРЛИЧА ОВОЗ БЕРИЛМАГАНЛИГИ САБАБЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ.


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН

                                                                                                                                                                    05.02.2021 йил ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ

1

Директорнинг молия хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

 

2705959

 

Олий,

молиячи-иқтисодчи,

бўлиши лозим

Моддий жавобгар шахс бўлиб, олиб келинган, шу жумладан, чет эл инвестициялари ҳисобидан олиб келинган жихозлар ҳисобини олиб боради;

Таълим муассасаси экологик ҳолатининг сақланиши, атроф мухитнинг санитария-гигиена талаблари даражасида эканлиги устидан назорат ўрнатади;

Хўжалик хизмати ишчиларига раҳбарлик қилади, таълим муассасаси биноларини капитал ва жорий таъмирланишини, тозалигини таъминлайди;

Қонун хужжатлари асосида моддий бойликларнинг бутлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир жавобгар шахс билан ўрнатилган тартибда шартнома тузади ҳамда тасдиқлаш учун директорга тақдим этади

2

Декан

2051278

Олий,

Ҳуқуқшунос

Таълим муассасасида услубий хоналарда услубий ишларни ташкил қилади;

Таълим муассасасидаги ўқув тарбиявий ишлар ҳолатини, унинг давлат таълим стандартларига мос келишини таҳлил қилади ва унинг самарасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Ўқув гуруҳларини, тўгаракларни ва ўқувчилар ташкилотларини тузишда қатнашади;

Ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам равишда қатнашишини назорат қилади;

3

Бош ҳисобчи

0,5 ставка

1148715

Олий, Иқтисодчи-бухгалтер, молиячи

Бухгалтерия ҳисобини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

Бюджет маблағларини, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларни ҳаражатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларда тўғри сарфланишини таъминлаш;

Пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;

Ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларни белгаланган тартибда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;

Молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузиш

4

Ҳисобчи

1723072

Олий, Иқтисодчи-бухгалтер, молиячи

Бухгалтерия ҳисобини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

Бюджет маблағларини, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларни ҳаражатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларда тўғри сарфланишини таъминлаш;

Пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;

Ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларни белгаланган тартибда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;

Молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузиш

5

(Махсус фанлар)

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, рим ҳуқуқи, жиноий одил судлов асослари фанларидан дарс берувчи ўқитувчи педагог

1689837

Олий,

Ҳуқуқшунос

Таълим даражаси ва маълум курслар (гуруҳлар) учун мўлжалланган, Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосланган тегишли фан бўйича ўқувчиларга назарий ва амалий ўқув машғулотларини ташкил этишни ва ўтишни таъминлайди;

Ўқувчиларнинг олган билимларини амалда мустақил равишда қўллашлари учун тайёрлайди, маслаҳат беради;

Таълим стандартлари талабларига асосан ўқув материалларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини объектив баҳолашни таъминлаш учун рейтинг назоратини амалга оширади. Бу мақсадда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни амалга оширади

6

Юридик клиника етакчи мутахассиси

1022392

Олий,

Ҳуқуқшунос

Юридик клиника-нодавлат эркин ҳуқуқий ёрдам тизимининг аъзоси. Ҳуқуқий клиникалар олий ўқув юртлари ва профессионал таълим негизида аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий таълим бериш ҳамда юридик мутахассислик талабалари ўртасида ҳуқуқий ёрдам кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилади.

Юридик клиника жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширади. Юридик клиника фаолияти ходим раҳбарлигида ҳуқуқий масалалар юзасидан фуқаролар қабулини амалга оширади ва уларга керакли ҳуқуқий маслаҳатларни кўрсатади. Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда юридик клиника ҳуқуқнинг алоҳида тармоғига ихтисослашган ҳолда ёки умумий ҳуқуқ масалалари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.

7

Психолог

1809869

Олий,

Психолог

 

Психолог тадқиқот ва амалий муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, психологик ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш ва қўллаб-қувватлаш учун инсон фаолиятининг турли соҳаларида шахснинг руҳий ҳодисаларни ташкил этишнинг намоён, усуллари ва шаклларини ўрганадиган мутахассис.

Психолог, одатда, олий психологик таълимни тугаллаган ёки "психология"мутахассислиги бўйича олий таълим асосида қайта ўқитилган. У қуйидаги малакаларга ега бўлиши мумкин:" бакалавр"," психолог"," магистр "таълим йўналишлари бўйича" психология "ва"клиник психология".

Психолог томонидан ўрганиладиган руҳий ҳодисаларга инсоннинг соғлиқни сақлаш тизими, таълим, касбий фаолият, бизнес, спорт, санъат каби соҳаларидаги руҳий жараёнлар, хусусиятлар ва ҳолатлар, шунингдек, ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш тизими ва бошқалар киради.

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 15 февраль кунига қадар ариза беришлари мумкин.

           Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

-ходимнинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

-диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

-номзоднинг паспорт нусхаси. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда surxondaryo@adliya.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак;

боғланиш учун телефон рақами 76-223-32-25, 76-221-72-01 танлов Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади;

Адлия органлари ва муассасаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

-танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.