Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Соғлом ҳаёт тарзини танлаймиз


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси бўйича туманимиз фаоллари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб борилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонларидан пандемия даврида оммавий спорт турларига бўлаётган катта эътибор, ташкилотларда “Шахсий намуна” тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари айниқса, ёшлар ўртасида югуриш, футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш фикри илгари сурилаётганлиги ва бир қанча фармойиш, қарор ва бошқа турдаги ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганлиги бежиз эмас.

Термиз туман адлия бўлими ходимлари Термиз туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда юқоридаги Фармон ижроси юзасидан тегишли спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Зеро, саломатлик туман бойлик эканини билганимиз ҳолда, ўз ҳаётимизга, турмушимизга бефарқ қоламиз баъзан. Соғломлик ҳаётимизга, онгу шууримизга, тафаккур оламимиз ҳамда руҳиятимизга кўчса, турмуш гўзаллашиб бораверади.

Термиз туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси М.Тулябаев