Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!


1.    Юристлар малакасини ошириш марказининг ҳудудий филиалларига бош мутахассис лавозимига:

- Жиззах вилоят ҳудудий филиалига – 1 нафар

- Сурхондарё вилоят ҳудудий филиалига  – 1 нафар

- Самарқанд вилоят ҳудудий филиалига  – 1 нафар

- Сирдарё вилоят ҳудудий филиалига  – 1 нафар

 Бош мутахассис лавозими номзодларига қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;

- икки йиллик меҳнат стажи (юридик хизмат ходимлари (юрисконсульт)га, таълим муассасаси, адлия тизими ва адвокатурада ишлаганларга ҳамда магистр даражасига ёки педагогик стажига эга бўлганларга устунлик берилади);

- таҳлилий фикрлаш, юқори савияда мулоқот олиб бориш, тезкорлик, янгиликлардан мунтазам хабардор бўлиш;

фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

- таълимга оид фаолиятни тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаш лаёқати;

- таълим жараёнига оид маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш лаёқати;

- қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;

- компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

- давлат тилини мукаммал билиш ва қўллай олиш;

- юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

- ташаббускорлик хислатига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлар:

- ягона тариф сеткаси бўйича маош (ойлик иш ҳақи штатлар жадвалида белгиланган разрядга мувофиқ белгиланади);

- мартаба даражаси, узоқ муддатли хизмати учун устама;

- байрамлар саналарида  мукофотлар;

-  ишда муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун мукофотлар;

- чорак ва ҳисобот даври якунлари бўйича мукофотлар;

- бир йилда бир марта иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;

- ходимнинг лавозим маошига 200 фоизгача устама.

 Номзодлар учун қуйидаги қўшимча имтиёзлар мавжуд:

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даража (чин);

- беш кунлик иш ҳафтаси;

- ходимларга касбий ва лавозим бўйича ўсиш (карьера) имконияти;

- меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

 Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил   5 март кунига қадар тегишли лавозим кўрсатилган ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

 Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- шахсий варақа (маълумотнома-объективка. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак);

- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

- номзоднинг паспорт нусхаси.

 Танлов Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи номзодлар учун Юристлар малакасини ошириш маркази биносида ва Республикамизнинг қолган ҳудудларидаги номзодлар учун онлайн масофавий шаклда ўтказилади (Манзил: Тошкент шаҳри Катта дархон кўчаси 6-уй).

 Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар yurmarkaz@adliya.uz электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

 Саралаш жараёни қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1. Ҳужжатлар қабули;

2. Аризалар ва ҳужжатларни ўрганиш;

3. Тест синовларини ўтказиш;

4. Суҳбат.

*Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

 Қўшимча маълумот учун телефон: (71) 234-52-40,   200-02-35    

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарлар билан Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.