Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Адлия органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни ва роли


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли Қарорига кўра адлия органларининг асосий йўналишларидан бири инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдир.

Бандихон туман адлия бўлими томонидан ҳам ушбу йўналишда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, доимий равишда туман адлия бўлими томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ва шахсий қабулларда фуқаролар томонидан анча вақтдан буён ҳал этилмасдан келаётган муаммоларга ҳуқуқий амалий ёрдам берилиб халқимизни адлия органларидан рози қилишдек эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Тумандаги “Чинор” МФЙда яшовчи фуқаро Атабоева Севаранинг ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб берган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, унинг мурожаати қаноатлантирилди ва тумандаги Қизириқ агротехнологиялар техникумига ишга қабул қилинди. “Хўжаипок” МФЙда яшовчи фуқаро Оқбўтаев Махмуднинг сайёр қабулда маҳалладаги сел оқиб ўтувчи каналга 3 та труба ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб берган мурожаати  ижобий ҳал этилиб тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилиб мазкур муаммо бартараф этилди. “Гулбоғ” МФЙда яшовчи фуқаро Турдиева Жамиланинг 2008 йилда туғилган фарзанди Ахмадова Саидага ногиронлик аравачаси ажратилишида амалий ёрдам сўраб берган мурожаати ижобий ҳал этилиб тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур муаммо ўзининг ижобий ечимини топди ва бир дона ногиронлик аравачаси ажратиб берилди ҳамда мурожаат муаллифи ўз миннатдорчлигини билдириб ташаккурнома тақдим этди. “Баҳористон” МФЙда яшовчи фуқаро Соатов Сафарқулнинг фарзанди Турсунова Ободни ишга жойлашишида амалий ёрдам сўраб берган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ижобий ҳал этилиб у тумандаги “Агросуғурта” ташкилотига назоратчи вазифасига ишга қабул қилинди. “Хўжаипок” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Бегимқулов Поённинг томорқа ер майдони туман ДСИда ортиқча кўрсатилиб келинаётганлиги сабабли тегишли ўзгартиришлар киритишда амалий ёрдам сўраб берган мурожаати ижобий ҳал этилиб туман ДСИда фуқаро Бегимқулов Поённинг томорқа ер майдони ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. “Бағрикенг” МФЙда яшовчи фуқаро Султонова Зебонинг хонадонига маиший газ баллони ажратилишида амалий ёрдам сўраб берган мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олиниб “Бандихонтумангаз” газ таъминоти бўлими билан ҳамкорликда мазкур мурожаат ижобий ҳал этилди ва бир дона маиший газ баллони ажратиб берилди ҳамда мурожаат муаллифи ўз миннатдорчилигини билдириб ташаккурнома тақдим этди.

Адлия органларининг асосий йўналишларидан яна бири ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдир. Туман адлия бўлими томонидан ушбу йўналишда ҳам бир қатор тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда доимий равишда давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари, шунингдек кенг аҳоли ўртасида уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириб борилмоқда.

Бандихон туман 

адлия бўлими бошлиғи

Рустам Хуррамов