Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА  ЭЪЛОН

                                                                                                                                                                    20.04.2021 йил ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ

1

Декан

2051278

Олий,

Ҳуқуқшунос (қоида тариқасида ҳуқуқшунослик мутахассислик бўйича магистр даражасига ёки PhD илмий даражасига эга бўлиши) 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши

Таълим муассасасида услубий хоналарда услубий ишларни ташкил қилади;

Таълим муассасасидаги ўқув тарбиявий ишлар ҳолатини, унинг давлат таълим стандартларига мос келишини таҳлил қилади ва унинг самарасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Ўқув гуруҳларини, тўгаракларни ва ўқувчилар ташкилотларини тузишда қатнашади;

Ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам равишда қатнашишини назорат қилади;

2

Психолог

1672939

Олий,

 Психолог

Психолог тадқиқот ва амалий муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, психологик ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш ва қўллаб-қувватлаш учун инсон фаолиятининг турли соҳаларида шахснинг руҳий ҳодисаларни ташкил этишнинг намоён, усуллари ва шаклларини ўрганадиган мутахассис.

Психолог, одатда, олий психологик таълимни тугаллаган ёки "психология"мутахассислиги бўйича олий таълим асосида қайта ўқитилган. У қуйидаги малакаларга ега бўлиши мумкин:" бакалавр"," психолог"," магистр "таълим йўналишлари бўйича" психология "ва"клиник психология".

Психолог томонидан ўрганиладиган руҳий ҳодисаларга инсоннинг соғлиқни сақлаш тизими, таълим, касбий фаолият, бизнес, спорт, санъат каби соҳаларидаги руҳий жараёнлар, хусусиятлар ва ҳолатлар, шунингдек, ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш тизими ва бошқалар киради.

3

Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими Етакчи мутахассиси

(0,5 ярим штат)

511196

Йўналиши ва мутахассислиги бўйича олий маълумот

   Директор томонидан унга берилган топшириқ ва кўрсатмаларн тўлиқ, сифатли ҳамда муддатида бажарилишини таъминлаш;

  марказда иш юритиш ҳужжатларини белгиланган номенклатурага биноан юритади,

уларнинг бутунлигини таъминлайди, ўз вақтида архивга топшириш;

ахборот-ресурс марказидан фойдаланувчиларга хизмат кўрасатиш;

  ахборот-ресурс маркази фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиб бориш ва электрон ҳужжатлардан фойдаланиш ҳисобини юритиш;

ахборот-ресурс марказини автоматлаштириш ишларига қатнашиш;

ҳужжатлардан нусха кўчириш (ксерокопия) ва ҳисоб-китобини олиб бориш;

 марказ фаолиятини ривожлантириш йўлида хизмат қилувчи янги таклифлар киритиш;

доимий равишда касбий малакасини ошириб бориш, илмий анжуман ва

семинарларда қатнашиш. 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 5 май кунига қадар ариза беришлари мумкин.

           Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

-ходимнинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

-диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

-номзоднинг паспорт нусхаси. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда surxondaryo@adliya.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак;

боғланиш учун телефон рақами 76-223-32-25, 76-221-72-01 танлов Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади;  

Адлия органлари ва муассасаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

-танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция
ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot
телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.