Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи адлия органлари томонидан тиклаб берилди.


Сурхондарё вилояти Бандихон туман адлия бўлимига фуқаролар Абдурахимов Абдурашид ва Жўраева Жумагул мурожаат қилиб бир неча йил давомида кўчмас мулки Қизириқ туман ҳокимлиги топшириғи асосида бузиб ташланиб етказилган 227 миллион сўм зарар Қизириқ туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаётганлиги ҳамда янги ташкил этилган Бандихон туман ҳокимлиги томонидан олиб қўйилган ер майдонларига тенг ер майдонлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишган.



Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бандихон туман адлия бўлими томонидан ушбу мурожаат ўрганиб чиқилиб ўрганиш натижасига кўра фуқаролар Абдурахимов Абдурашид ва Жўраева Жумагулнинг манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.




Мазкур фуқаролик иши 2021 йил 22 апрель куни суд томонидан мазмунан кўриб чиқилиб даъвогар Бандихон туман адлия бўлимининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилди ҳамда суд қарорига кўра жавобгар Қизириқ туман ҳокимлиги ҳисобидан Абдурахимов Абдурашид фойдасига 60166895 сўм компенсация пули ундириш ва 48 квадрат метр ер майдони ажратиш мажбурияти Бандихон туман ҳокимлигига юклатилди. Шунингдек жавобгар Қизириқ туман ҳокимлиги ҳисобидан Жўраева Жумагул фойдасига 167128786 сўм компенсация пули ундириш ва 241,39 квадрат метр ер майдони ажратиш мажбурияти Бандихон туман ҳокимлигига юклатилди.


Бандихон туман 

адлия бўлими бошлиғи 

Рустам Хуррамов