Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Фахрийларимиз - фахримиз!


Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жамиятда адолат барқарорлигини, қонун устуворлигини таъминлашга умрини сарф этган устоз фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Фахрийларимизни 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан табриклаш мақсадида бошқармаси бошлиғи ҳамда ходимлар фахрийлар билан учрашиб, уларга байрам совғалари ва вазирлик томонидан ажратилган пул маблағларини топширдилар.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси фахрийларимизга узоқ ва мазмунли умр, тинчлик ва хотиржамлик, юртимиз фахри бўлиб, ҳамиша хурмат ва эътиборда бўлишларини тилайди!!!