Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 52-сонли Қарори


Мамлакатимизда мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш ҳозирги кундаги долзарб вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш ҳисобига аҳоли бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини ошириш мақсадида 2020 йил 30 январда Вазирлар Маҳкамасининг  52-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банкларининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби жорий этилди ҳамда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Мазкур қарорга кўра, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари агентликлар ва Жамғарма томонидан, шунингдек, агентликлар билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар тижорат банклари, лизинг компаниялари, Жамғарма ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳолига лизинг ёки кредит шартлари асосида берилади.

Интенсив боғ ёки токзорлар — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар — бир йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади.

Тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун — бир йиллик имтиёзли давр билан етти йилгача муддатга кредит ажратиши мумкин, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобига ажратиладиган кредитлар бундан мустасно.

Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар ташаббускорларга лизинг ва кредит шартлари асосида тижорат банклари, лизинг ташкилотлари (кейинги ўринларда лизинг берувчи деб аталади) ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан берилади.

Бандихон туман адлия бўлими бошлиғи

                     Р.Хуррамов