Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сурхондарё вилоят прокуратураси ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли ҳамда 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан семинар ўтказилди


Сурхондарё вилоят прокуратураси ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли ҳамда 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбирда соҳага алоқадор ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари, вилоят телерадиокомпанияси вакиллари ҳам иштирок этишди.
Семинарда маърузачилар томонидан ерни аукцион савдоларига чиқариш, барчага бир хилда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш орқали тенгликни таъминлаш, самарали ер бошқарувига эришишда янги тартибга сўзсиз амал қилиниши ҳақида таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда иштирокчилари томонидан берилган саволларга вилоят прокурорининг ўринбосари ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан атрофлича ва аниқ жавоблар берилди.


Батбуот хизмати.