Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сайлов жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий услублари, сайлов жараёнларида ННТларнинг ўрни


2021 йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциация Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят адлия бошқармаси ҳамда “Юксалиш” УМҲ вилоят бўлими билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш, уларнинг сайлов бўйича ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда шу кунга қадар сайловлар ўтказишнинг ташкилий жараёнлари бўйича олиб борилган ишлар ҳақида кенг жамоатчиликка тушунчалар бериб боришдан иборат.

Тадбирни “Юксалиш” умуммиллий харакати Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари М.Қобулова, ҳамда ЎзННТМА Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари Г. Ходжаниязова кириш сўзи билан очиб беришди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Рахматов “Сайлов жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий услублари, сайлов жараёнларида ННТларнинг ўрни”мавзусидаги маъруза қилди.