Янгиликлар
Юксак маънавият сарчашмаси
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Менгнор Олломурадов, Термиз давлат университетининг ўқитувчиси филология фанлари доктори, профессор Бобоназар Муртозаев ва Термиз давлат университетининг ўқитувчиси филология фанлари номзоди, шоира Мухаё Ҳамраевалар иштирокида Термиз шаҳарининг тарихи ва маданияти ҳамда вилоятдан етишиб чиққан ёзувчилар ва шоирларнинг ижодлари ҳақида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, миллий маънавий қадриятлар тизимида тарихий мерос ва тарихий хотира муҳим ўрин тутади. Маънавиятни юксалтириш ва халқнинг руҳини кўтаришда тарихий мерос ҳамда тарихий хотиранинг жуда катта аҳамияти бор. Тарихни ҳаққоний ўрганиш, ундан сабоқлар чиқариш лозим. Ўзбек халқи жаҳон маданияти ҳазинасига муносиб ҳисса қўшган миллатлар қаторидан фахрли ўринни эгаллайди. Маданий ёдгорликлар, меъморчилик санъати намуналари, қадимий қўлёзмалар – миллий маънавиятнинг бебаҳо дурдоналари, халқимиз учун бебаҳо бўлган бойликлардир.
Ўтказилган ушбу тадбирда шоир Менгнор Олломурадов ва шоира Мухаё Ҳамраевалар ўзларининг ижодлари ва ёзган шеърлари билан чиқишлар қилиб, барча тадбир иштирокчиларда қизиқарли таассурот қолдиришди.