Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Миллий Форумининг вилоят босқичи


Термизда вилоят хокимлиги, адлия бошқармаси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлими, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, ЎзННТМА ҳамда вилоятдаги ННТлар ҳамкорлигида Ўзбекистон ННТлари Миллий Форумининг вилоят босқичи ўтказилди.P1130173.JPG

Тадбирда вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари билан бир қаторда, Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси мутасадди ходимлари, ЎзННТМА вакиллари, шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган ННТлар раҳбарлари ва мутасадди ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Форум ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад – “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда ННТларнинг роли ва ҳиссасини ҳар томонлама кўриб чиқишдан иборатдир. Шунингдек, “Обод турмуш йили” давлат дастурини амалга оширишда ННТлар иштирокини баҳолаш, қолаверса, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда ўзаро самарали таъсир механизм ва шаклларини кенгайтириш мақсадида жойларда ННТлар ва тадбиркорлик фаолияти субъекталари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўртасида конструктив суҳбат олиб бориш учун шароит яратишдан иборат.P1130189.JPG

Форумда “ННТларни ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг долзарб вазифаларни ҳал қилиш жараёнидаги иштирокини кучайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш қўшимча чора тадбирлари Дастури”га киритиш учун таклифларни мухокама қилиш ва ишлаб чиқиш ҳамда ушбу соҳалардаги ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини олиб боришда ННТларнинг самарали иштирокининг шакл ва механизмлари такомиллаштриш бўйича 7 та шуъба йиғилишларида иш олиб борилди.

Форум ишида иштирокчилар вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Дастурларини амалга ошириш мақсадида, давлат ва ижтимоий секторлар ўртасида ўзаро алоқаларни шакллантириш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Тадбир давомида ННТлар ва жойлардаги давлат бошкаруви органлари ўртасида битимлар ва меморандумлар имзоланди.

Қизғин савол жавобларга бой тарзда ўтган ушбу Форум якунида иштирокчилар томонидан тингланган маърузалар муҳокама қилиниб, мазкур соҳани янада такомиллаштириш бўйича бир қатор амалий таклифлар билдирилди ҳамда тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.