Янгиликлар
Конституция ва фуқаролик жамияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида “Конституция ва фуқаролдик жамияти” мавзусида вилоят адлия бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар хақида тўхталиб, давра суҳбати иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, қабул қилиниш босқичлари, асосий принциплари ва ҳозирги кунга қадар киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Маъруза якунида давра суҳбати иштирокчиларига жойларда тарғибот ишларини давом эттириш мақсадида Конституция бўйича маъруза материллари тарқатилди.