Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Меҳрибонлик уйида


1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланган чора чора-тадбирлар режасига асосан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”нинг тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича “Эртамиз бугундан бошланади” мавзусида учрашув ўтказилди.2.jpg

Ушбу учрашувда мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар хақида тўхталиб, учрашув иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг қабул қилиниши босқичлари, Конституция асосида “Инсон ҳуқуқлари бўйича” бир қанча қонунлар қабул қилинганлиги, таълим муассасаларида турли йўналишда ҳуқуқий фанларни ўргатиш орқали ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилганлиги, айниқса, ёш авлодни қонунга итоаткор руҳида ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашув якунида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ўқиб ўрганиши учун адлия бошқармаси томонидан “Инсон ҳуқуқлари” дарслиги совға қилинди.