Янгиликлар
Миллий давлатчилигимиз асоси
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейда Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда олий ва ўрта-махсус, халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш бўйича тасдиқланган Тадбирлар режасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Тарғибот гуруҳи” томонидан “Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури” мавзусида вилоят ҳокимлиги, вилоят давлат органлари ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адлия бошқармаси тизимидаги идоралар ходимлари, ҳуқуқий тарғибот масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар вакиллари ва талаба ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг кафедра мудири, юридик фанлар доктори Бобоқул Тошев, “Ўзбекистон Республикаси конституцияси миллий давлатчилик асоси”, “Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллигини оширишда конституция ва қонунлар ўрни”, “Ўзбекистоннинг халқаро-ҳуқуқий сиёсати йўналишлари” мавзуларида маъруза қилди.
Маърузачи ўз маърузасида Конституциямизда давлатчиликнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий асослари ҳақида тўхталиб, унинг асосий ғояси сифатида умуминсоний қадрият бўлган инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлатнинг асосий мақсади эканлигини таъкидлади.
Ушбу тадбирда 300 нафарга яқин таълим муассасалари ходимлари, давлат идоралари масъуллари, ўқитувчи профессорлар иштирок этишди.