Янгиликлар
Рўйхатга олиш давом этмоқда
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори мазмун моҳияти ва унинг ижроси юзасидан Денов ва Шўрчи туманларида барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари иштирокида ўқув семинарлар ташкил этилди.
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини янада ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Хусусан, ушбу семинарларни ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллаларни, фуқаролар йиғинларини туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш Инспекциясидан давлат рўйхатидан ўтказиб, уларнинг роли ва нуфузини янада ошириш, ҳуқуқ ҳамда ваколатларини кенгайтириш, маҳаллалар фаолиятини тубдан яхшилаш, уларни жамиятимиз таянчига айлантиришдан иборатдир.
Бугунги кунда ушбу қарор ижроси бўйича вилоятдаги барча фуқаролар йиғинлари давлат рўйхатига олинмоқда.