Янгиликлар
Ёшлар-миллат келажаги
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, ИИБ, Термиз давлат университети, адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз тиббиёт касб-ҳунар коллежида “Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ҳар бир фуқаро Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва мажбуриятларини, бурчларини ҳамда эркинликларини чуқур билишлари зарур.
Шунингдек, тадбирда юртимизда кўплаб соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш тараққиётнинг асосий мезони эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди. Шунингдек, кўтарилган мавзу доирасида қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.