Янгиликлар
Ватан ҳимоячлари шарафланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида “Ҳарбий хизматчилар фаолияти ва ҳаёти, Қуролли кучларда амалга оширилаётган ислоҳатлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Термиз шаҳар ҳарбий гарнизони ҳарбий хизматчиси подполковник Э.Бекчанов иштирок этиб, барчани Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табириклаб, юқорида кўрсатилган мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек, маърузачи ўз маърузасида ҳар-бир оилада камол топаётган фарзандларимизнинг, ёшларимизнинг, сиёсий, ижтимоий, маънавий онгини ривожлантириш, ёш авлодни ватнапарварлик, юртга содоқат руҳида тарбиялаш, келажакка бўлган ишончини ва фидоийлигини ошириш, руҳиятини кўтариш ҳақида тўхталиб, ҳарбий қисмларда ёш ҳарбий хизматчилар учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини таъкидлади.