Янгиликлар
Ёшлар - гиёҳвандликка қарши
Сурхондарё вилоят адлия, Ички ишлар, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, вилоят ҳокимлиги, вилоят наркалогия диспансери ва Термиз шаҳар “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда Термиз давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей мажлислар залида “Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддаларини тарқатишга қарши курашиш ойлиги” муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида талаба ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Маърузачилар ўз маърузаларида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш инсон соғлиги ва хафсизлигига жиддий таҳдид солиши, республикадаги криминоген вазиятга, жамиятнинг иқтисодий ва маданий негизига салбий таъсир кўрсатиши, кўпинча ушбу жиноят уюшган жиноятчилик билан боғлиқлиги, айниқса бу жиноятларнинг вояга етмаган ёшлар ўртасида тарқалганлиги катта хавф эканлиги, гиёҳванд моддаларини бир мартагина истеъмол қилган шахс яна қайта истеъмол қилгиси, охир оқибатда унга ўрганиб, ружи қўйиб унинг гирдобига тушиб қолиши, натижада эса уни истеъмол қилган маънавияти соғлом инсон ҳам жиноят ва қабиҳ ишларга мойил бўлиб, турли хил жиноятларга қўл уриши, оиласи ва ўзини ачинарли оқибатларга олиб келиши ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Ушбу тадбирда 300 нафарга яқин ёшлар ва ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбир сўнгида “Қабоҳат” номли фильм намойиш этилди.