Янгиликлар
Спорт мусобақалари
2012 йилнинг 6-7-8-декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишлаб, Сурхондарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида Спартакиада мусобоқалари ўтказилди.
Спартакиада тегишли судлар, вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, МХХ вилоят бошқармаси, Божхона бошқармаси, МХХ чегара қўшинлари, Солиқ бошқармаси, Адлия бошқармаси ва Суд департаменти жамоалари иштирок этишди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг нафақат жисмоний баркамоллигини яна бир бор синовдан ўтказиш, балки ходимлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ҳамда дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга моликдир.
Вилоят Адлия бошқармаси Спартакиаданинг “арқон тортиш” бўйича ўтказилган жамоавий баҳсларида фахрли 3-ўринни эгаллади.