Янгиликлар
Муаммо ва ечимлар
Сурхондарёвилоят адлия бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳуқуқшунослари ва ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари иштирокида, вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятига амалий ёрдам бериш мақсадида семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот ва қонун ҳужжатларини туркумлаш бошқармаси масъул ходимлари А.Қадиров ҳамда С.Абдуллаевлар иштирок этишди ва маъруза қилишди.
Семинар давомида вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича эришилган ютуқлар, юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижобий ҳулоса берилган қарорлар лойиҳаларини давлат ҳисобига олиш учун тақдим қилиниши ва уларни ўз вақтида расмий нашрларда чоп этилишини таъминлаш, туман ҳокимликлари томонидан қарорлар қабул қилинганидан сўнг ушбу қарорларни ҳокимликларнинг расмий веб сайтларига жойлаштириш, лойиҳаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги буйруғи билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талабларига қатъий риоя қилиш ва бошқа масалаларга эътибор билан ёндашиш лозимлиги таъкидланди.
Семинар машғулоти охирида қатнашчилар билан савол жавоблар, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди ва соҳани ривожлантириш юзасидан таклифлар билдирилди.