Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот


2014 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисини шу йил 10-11 апрель кунлари Тошкент шаҳрида чақириш ҳақида қарор қабул қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилмоқда. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (янги таҳрири), “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришни, суд ҳокимиятининг мустақиллигини, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашни, фуқаролик жамиятини шакллантиришни, қонун устуворлигини таъминлашни ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, шунингдек, ишбилармонлик муҳитини яхшилашни назарда тутадиган, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Шу билан бир қаторда навбатдаги ялпи мажлисда сенаторлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг фаолияти тўғрисидаги, Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни муҳокама қиладилар. Сенаторлар ялпи мажлисда адлия вазирининг 2013 йилда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқадилар.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатлари доирасига кирадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва Девонининг ўн тўртинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасидаги ишини мувофиқлаштириш учун тегишли ишчи гуруҳ тузилди.