Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Жамият тараққиётида фуқаролик жамияти институтлари


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорликда фуқаролик жамиятини шакллантириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, улар томонидан вилоятда амалага оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти ёритиш мақсадида «Жамият тараққиётида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли: Сурхондарё вилояти мисолида» мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, бошқармада амалиёт ўтаётган Термиз давлат университети талабалари ҳамда ФЖШМҚМИ Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирок этишди.

Унда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ҳуқуқий базаси, мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг роли, хусусан, фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш бўйича Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган бир қатор муҳим вазифалар, уларнинг Сурхондарё вилоятидаги амалий ижроси хусусида батафсил сўз юритилди.

Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари тизимида ННТлар, жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимида ОАВлари, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришга оид ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ҳам мунозаралар ўтказилди .

Тадбир ўзига хос баҳс-музокара, интерфаол усулда ташкил этилиб, унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишди ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириишди. Шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди. Тадбир сўнгида юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб галдаги вазифалар белгилаб олинди.