Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ёшлар - Ватан келажаги!


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда Қумқўрғон туманидаги “Қишлоқ хўжалиги” ва “Агросаноат” касб-ҳунар коллежларида ҳамда тумандаги 3-сонли ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон Республикасида сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар”нинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан “Ёшлар ва қонун” ҳамда “Ватан келажаги ёшлар қўлида” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.

DSC02083.JPGТадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва мажбуриятларни, бурчларини ҳамда эркинликларини чуқур билишлари зарурлигига алоҳида аҳамият қаратиб ўтдилар. Шунингдек, юртимизда ҳар-бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида тўхталиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш тараққиётнинг асосий мезони эканлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашувлар жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди ва ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз мулоҳазаларини билдиришдилар.

Тадбир сўнгида юқоридаги мавзулар юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.