Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Lex.UZ сайтининг янги имкониятлари


DSC02083.JPGАҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ҳуқуқий ахборотлардан эркин фойдаланишни ташкил этиш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади.

Ана шу мақсадда, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида “Lex.UZ сайтининг янги имконятлари ” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, вилоят туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳуқуқшунослари ва идораларининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, Сурхондарё вилоят ҳудудий Фермерлари кенгаши, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.DSC02083.JPG

Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил этиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан очиқ фойдаланиш имкониятини таъминлаш Адлия вазирлиги фаолиятини асосий йўналишларидан бири эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Lex.UZ тизимида ўзбек ва рус тилларида 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикасиннг Конституцияси, қонунлари, кодекслари, фармонлар, қарорлар, фармойишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қарорлари, вазирликлар, давлат қумиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари, Конституциявий суд, Олий суд, ва Олий хўжалик суди қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда техник тусдаги бошқа ҳужжатлар мавжудлиги тадбир иштирокчиларига маълум қилинди. DSC02083.JPG

Тадбир давомида LexUZ тизимининг янги дизайни ва имкониятлари, хусусан излаш тизимининг тубдан қайта ишланганлиги, унга янги кўринишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари, халқаро шартномалар, техник тусдаги ҳужжатларни излаш шакиллари жорий этилганлиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар Lex.UZ тизими орқали аҳоли, тадбиркорлар субъектлари ҳамда давлат органлари учун зарур бўлган ҳуқуқий ахборотларни тарқатишнинг самарали ва кенг қамровли механизими яратилганлигини таъкидладилар.