Янгиликлар
Фахрийлар шарафланди
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан, халқ орасида алоҳида ҳурмат ва эътибор қозонган фахрийлар билан учрашув ўтказилиб, улар мамлакатимизда кенг нишонланаётган “9 май - хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан бошқарма раҳбарияти ва ходимлари томонидан қизғин муборакбод этилди.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи Қ.Холмуродов, адлия бошқармаси Касаба уюшмаси раиси Қ.Чориевларнинг табригидан сўнг, фахрийларга адлия бошқармасининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Шундан сўнг, вилоят адлия бошқармаси фахрийси Ч.Аллаёров, адлия бошқармасининг Фахрийлар кенгаши раиси Э.Пардаевалар сўзга чиқиб, бошқарма раҳбарияти ва ҳодимларига ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда ўзлари томонидан босиб ўтилган иш фаолиятлари ҳақида тўхталишиб, бошқармада меҳнат қилиб келаётган ёш ходимларга мустақиллик неъмати, юртимизда изчил равишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, адлия ходимига бугунги кунда қўйилган талаблар ва унинг масъулияти ҳақида қимматли фикрларини беришиб, уларнинг келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тиладилар.