Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қонун лойиҳалари муҳокамаси


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда депутатлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибият ходимлари, давлат бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари С.Турсунов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари О.Муродов ва бошқалар мамлакатимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятимизни модернизациялаш ва ривожлантириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Хусусан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ўзгараётган давр, янгиланаётган технологиялар пайтида мурожаатлар билан ишлаш соҳадаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш зарурияти пайдо бўлган. Ушбу йўналишдаги халқаро ва миллий тажриба чуқур ўрганилиб яратилган янги қонун лойиҳасида бир қатор янгиликлар ўз ифодасини топган. Қонунни татбиқ этиш доирасининг кенглиги, жисмоний шахслар билан бирга юридик шахсларнинг ҳам мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби жорий этилаётгани, электрон мурожаатнинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланаётгани бунга мисолдир.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда масъулиятини оширишга оид меъёрлар татбиқ этилаётгани жамиятимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу қонун лойиҳалари 2013 йил 20 март куни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган бўлиб, шу йил 29 апрель куни биринчи ўқишда қабул қилинди.

Мазкур қонун лойиҳалари омма орасида кенг муҳокама этилди. Хусусан, лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича 60 га яқин ташкилотлардан 200 тадан ортиқ таклифлар олинди. Бугунги кунгача ушбу йўналишда матбуотда 30 тага яқин мақола чоп этилди. Телевидение ва радиода 100 тадан зиёд чиқишлар уюштирилди. Муҳокамалар жараёнида тушган таклифлар ишчи гуруҳ томонидан синчиклаб ўрганилиб, қонун лойиҳасини такомиллаштиришда улардан самарали фойдаланилди.

Тадбирда янги қонун лойиҳаларини янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди.