Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Соғлом бола - келажагимиз


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Соғлом бола бизнинг келажагимиз” мавзусида давра суҳбатида ўтказилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар соғлом болани вояга етказиш учун оилада соғлом муҳитни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, оила тиббий маданиятини оширишга катта эътибор қаратиш зарурлигини, бунинг учун 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган фертил ёшидаги аёлларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан қамраб олиш, уларнинг касалликларини олдини олишга эътибор бериш, мавжуд касалликларни вақтида даъволаш ҳамда болалар орасида касалликларни олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш, жумладан профилактик эмлашлар билан вақтида ва тўлиқ қамраб олиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

DSC02083.JPGБундан ташқари, болаларни спортга жалб қилиш, уларнинг соғлиғини мунтазам назорат қилиб бориш лозимлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, вилоятда ёд етишмовчилиги оқибатида юзага келадиган касалликлар жумладан, ёд етишмовчилиги олдини олишнинг 3 хил усули мавжудлигини, биринчиси шахсий ёд профилактикаси усули бўлиб, унга ёд билан бойитилган озуқа моддаларини истеъмол қилиш (ёдланган ош тузи), меъёрий миқдорда ёд тутувчи дори воситаларини шифокор кўрсатмаси билан қабул қилиш, иккинчиси, гуруҳли ёд профилактикаси усули бўлиб, унга ёд етишмовчилиги худудларида яшовчи хавф гуруҳига кирувчиларга (болалар, ўсмирлар, ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар) профилактик дори воситаларини шифокор кўрсатмаси билан қабул қилиш кириши, учинчиси, ялпи ёд профилактикаси усули бўлиб, унга кенг тарқалган озуқа махсулотларини, жумладан ош тузи таркибини ёд билан бойитиш кириши ҳақида айтиб ўтилди.

Маъруза якунида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Давра сухбатидан якунида соғлом болани вояга етказиш учун аввало аёлларимизнинг саломатлигига ва аҳолининг тиббий маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш, қолаверса бу борада тарғибот ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги ҳақида тавсиялар берилди.