Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ёшларга камарбаста бўлайлик!


DSC02083.JPGСурхондарё вилоят адлия ва ички ишлар бошқармалари ҳамкорликда “Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат” ҳамда “Термиз ижтимоий ва иқтисодий” касб-ҳунар коллежларида “Ёшларга оид қонун ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлашда ёшларнинг ролини ошириш тўғрисида” ва “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзуларида учрашув ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, уларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш ва хуқуқларини химоя қилиш, ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар, менталитетимизга ёд бўлган зарарли ғоя ва оқимларга қарши тура оладиган миллий хамда умуминсоний кадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёш оилаларни маънавий ҳамда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ижодий иқтидорини жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис руёбга чиқариш ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан эканлигини таъкидладилар.

Албатта, ёш авлод келажаги учун қайғуриши, миллат ва Ватан тақдирини ўйлаш халқнинг эртанги ёруғ кунини барпо этмоқ учун қилинаётган эзгу ишлар пойдевори эканлиги таъкидланди.

DSC02083.JPGШу маънода, истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланганлиги, хусусан, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, уларнинг туб замирида эса ҳар томонлама етук ва мустақил фикрлайдиган шахсни шакллантириш мақсади мужассам эканлиги ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари вилоятда вояга етмаганлар ўртасида ва коллежларда таҳсил олаётган ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар ҳақида тўхталиб, бунга барча тадбир иштирокчиларининг эътиборлари қаратилди.

Учрашув ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилиб, ёшларга жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда ушбу масала юзасидан барча иштирокчилар жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз мулоҳазаларини билдиришдилар.

Тадбир сўнгида кўтарилган мавзу доирасида қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.