Янгиликлар
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шакллантирилишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорликда Термиз банк коллежи ва Термиз педагогика касб-ҳунар коллежида “Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ” ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда ёшларнинг ўрни ва роли” мавзуларида учрашув ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, уларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш ва хуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини шакиллантиришда ёшларнинг ўрни ва ролини ошириш, ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар, менталитетимизга ёд бўлган зарарли ғоя ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний кадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш лозимлигини таъкидладилар.
Албатта, ёш авлод келажаги учун қайғуриши, миллат ва Ватан тақдирини ўйлаш халқнинг эртанги ёруғ кунини барпо этмоқ учун қилинаётган эзгу ишлар пойдевори эканлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, сўзга чиққанлар мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, айниқса ёшларни, хусусан коллеж битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш, бу борада яратиб берилган имконият ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, битирувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, уни янада кенгайтириш учун банк муассасалари томонидан кам фоизли кредит маблағлари бериб келинаётганлиги каби қулайликлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилиб, ёшларга тадбиркорлик фаолияти турлари ва йўналиши, ишни ташкил этиш ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда ушбу масала юзасидан барча иштирокчилар жараёнларда фаол иштирок этишиб, ўз мулоҳазаларини билдириш.
Тадбир сўнгида мавзу доирасида қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.