Янгиликлар
18
ТВда “Очиқ мулоқот”
Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар ҳокимликлари, адлия, Марказий банк, Солиқ, Ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри, Архитектура ва қурилиш, Божхона, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари иштирокида вилоят Телерадиокомпаниясида “Очиқ мулоқот” тадбири ўтказилди.
Унда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Қ.Холмуродов сўзга чиқиб, мамлакатимиз раҳбарининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва шу йилнинг 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва ушбу қонун ҳужжатлари асосида тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликлар ҳақида тушунтириш бериб, вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллиги мобайнида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг натижалари, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда адлия бошқармаси томонидан аниқланган айрим бюрократик тўсиқ ва ғовлар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида батафсил фикр юритди.
Мулоқотда вилоят ҳокими Э.Жўраев иштирок этди.