Янгиликлар
Ёшларимиз - келажагимиз
Олтинсой туманидаги “Вахшивор” оромгоҳда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси вилоят Ички ишлар бошқармаси, Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ва касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун моҳиятини уларга етказиш, ушбу соҳага оид қонунчиликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашиш мақсадида “Ёшлар ва қонун” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда мамлакатимизда ёшларга (вояга етмаганларга) яратилган имконият ва шарт-шароитлар, жумладан, бепул таълим, тиббий хизмат, спорт ва бошқа соҳалар ривожи хусусида батафсил сўз юритилди. Шунингдек, улардан ёшларнинг фойдаланиши, келажак уларнинг қўлида эканлиги, бунинг учун масъулият билан ёндошиш кераклиги алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунларда инсон манфаатлари устун эканлиги, ёшлар ҳам қонунга сўзсиз риоя этиши, қонунга ҳурмат билан қарашлари тушунтирилди.
Шу билан бирга, фуқарлик жамияти, унда ёшларнинг ўрни, ушбу жамият қурувчилари сифатида ёшлар томонидан эътибор қаратиладиган жиҳатлар хусусида содда, равон тилда атрофлича сўз юритилди.
Бундан ташқари, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, ташқи меҳнат миграцияси, мунтазам дарсга келмасликнинг оқибатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Тадбир ўзига хос баҳс-музокара, интерфаол асосида ўтказилиб, унинг барча иштирокчилари жараёнларда фаол иштирок этишди.
Шу каби учрашувлар тумандаги “Мироб” оромгоҳида ва “Каттавахшивор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилди.