Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ижтимоий шериклик истиқболлари


Термиз шаҳрида “Ҳудудларда ижтимоий шерикликни юксалтириш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлаш, грант маблағларини мақсадли ишлатилишини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. DSC02083.JPG

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси, ЎзННТМА ресурс маркази билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда - ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини, шунингдек, ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари роли ва ўрнини кўчайтириш ҳамда жойларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шу билан бир қаторда ҳудудаги ННТларнинг грант лойиҳаларини тайёрлашдаги кўникма ва салоҳиятини ошириш орқали грант танловларидаги иштирокини кучайтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Тадбир давомида вилоятдаги ННТларнинг грант танловларида иштирок этиши ва ғолибликни қўлга киритиш борасидаги натижалар сезиларли даражада ўсганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жумладан, бугунги кунда вилоятда 550 тадан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. 2009-2013 йилнинг ўтган даврида ўтказилган танловларда Сурхондарё вилояти 135 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўзларининг 168 та ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалари билан иштирок этган.

Шу даврда Парламент комиссияси қарорларига мувофиқ, вилоятдан жами 39 таси энг яхши ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа деб топилган ва уларга жами 467,1 млн. сўм миқдорида давлат гранти шаклида қўллаб-қувватланган. Қўллаб-қувватланган лойиҳаларнинг 35 таси ННТ тегишли бўлиб, улардаги жами маблағлар 418,1 млн. сўмни ташкил этган. Хусусан, 2013 йилда ўтказилган 7 та танловда вилоятнинг 35 нафар ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 50 та лойиҳа билан иштирок этди. Уларнинг 13 нафари 173,7 млн. сўмга қўллаб-қувватланди. Алоҳида таъкидлаш керакки, 2013 йилда қўллаб-қувватланган лойиҳаларнинг 1 таси ОАВлар, 12 таси ННТларнинг лойиҳаларидан иборат. Мазкур ҳолат эса 2013 йилда қўллаб-қувватланган лойиҳалар сони 30,7 фоизга, уларга ажратилган маблағлар миқдори 25,5 фоизга ошганлини кўрсатмоқда.

DSC02083.JPGБевосита мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, ОАВ иқтисодий асосларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ҳамда вилоятда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига холис етказиш, матбуотда таҳлилий ва танқидий материалларни кўпайтириш, аҳолини ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш масаласида, 2009 – 2013 йиллар давомида 4 та ва уларда жами 49 млн. сўмга тенг бўлган лойиҳалар қўллаб-қувватланган. Бу ҳам ўз навбатида, вилоятда ижтимоий фикрни ва онгни юксалишида, олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Шунингдек, семинар-тренинг доирасида ЎзННТМА ресурс маркази вакили томонидан ижтимоий – аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириш натижалари самарадорлигини янада юксалтиришнинг асосий омиллари, хусусан лойиҳаларнинг натижаларини баҳолаш, мониторингини олиб бориш, ҳисоботларини расмийлаштириш бўйича маълумот берилди.

Тадбир якунлари бўйича иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумот олдилар ҳамда келгусидаги грант танловларида муносиб иштирок этиш ва уларда лойиҳаларни тўғри тақдим этиш юзасидан фикр алмашилди.