Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Қулай ишбилармонлик муҳити


Сурхондарё вилоят Хўжалик судида Адлия, Давлат солиқ, бошқармалари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси, Термиз шаҳар ҳокимлиги хузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ҳамда вилоят ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда “Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити: Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини ва Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда адлия органларининг роли” мавзусида тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар тадбири ўтказилди.

Унда вилоят адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Б.Абдуллаев мавзу юзасидан маъруза қилиб, давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини, мазкур қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорлик субъектларига яратилган шарт-шароитлар ва берилаётган имкониятлар, вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритди.

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва доимий иш жойларини яратишда тадбиркорлик субъектларининг ўрни салмоқли эканлиги, шу боис, кейинги йилларда бевосита Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мазкур соҳага кенг имкониятлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида тўхталиб, семинар иштирокчиларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2014 йилнинг 1 июнидан бошлаб, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб сайтларида чоп этилмаган, уларнинг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларини тартибга соладиган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузиш ҳолатлари учун жавобгарлик чоралари қўллаш таъқиқланганлиги билдирилди.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувларидан ўтказишга қўлланилган мораторий 2017 йил 1 январга қадар узайтирилганлиги, Президентимизнинг юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари соҳа фаолиятини ҳар жиҳатдан янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида ҳамда қабул қилинаётган ушбу қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тадбиркорларимизнинг эркин фаолият юритишларини таъминламоқда.