Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Самарали ҳамкорлик истиқболлари


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида имзоланган Меморандумга асосан, вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакили ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли” ҳамда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг вилоятдаги ижроси аҳволи, муаммолар ва унинг ечими мавзуларида семинар ўтказилди. DSC02083.JPG

Семинарда вилоятдаги назорат қилувчи ва хизмат кўрсатувчи идоралар ҳамда вилоят тижорат банклари мутахассислари иштирок этишди.

Ундан кўзланган асосий мақсад - инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакили ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли, фуқароларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдаги муаммоларни таҳлил қилиб, уларнинг ечимлари тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар бериш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш ҳисобланади.

Семинарда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилояти бўйича Минтақавий вакили А.Ахмедов сўзга чиқиб, Минтақавий вакилнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва роли ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.

DSC02083.JPGШундан сўнг вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи сўзга чиқиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адлия бошқармасининг ўрни ҳақида батафсил тўхталиб, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида ва ушбу қонуннинг ижроси аҳволи юзасидан тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунтириш берди ҳамда бу борадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифларини билдириб ўтди.

Семинар якунида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси вакили сўзга чиқиб, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг вилоятдаги ижроси аҳволи, муаммолар ва унинг ечими мавзусида ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Ўтказилган семинар якунида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, шу жумладан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга алоҳида эътибор бериш лозимлиги, барча ташкилотлар ўз фаолиятини таҳлил қилиб, умумлаштириш ишлари олиб борилиши лозимлиги ҳақида хулосага келинди.

Семинар якунида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.