Янгиликлар
Сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда “Сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси, вилоят адлия бошқармаси, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари ва ҳудудий ОАВлари вакиллари, вилоят сайлов комиссияси аъзолари, сайлов йўналиши бўйича тажрибали экспертлар иштирок этишди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон мустақиллика эришгач, барча соҳаларда бўлгани каби сайлов тизими ва жараёнини демократлаштиришга доир муҳим ислоҳотлар ўтказилганлигини, сайловларни демократик тарзда ташкил этиш ва ўтказишнинг қонунчилик ва ташкилий тузилмавий асослари яратилганлиги, фуқароларнинг савйлов ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш, демократик сайлов тизими ва халқаро меъёрларга мос келадиган миллий сайлов қонунчилигини шакллантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини, энг муҳими, бўлиб ўтаётган сайловларни очиқ ва ошкора ўтказиш, бу жараёнга халқаро ва сиёсий партия кузатувчиларини фаол жалб этиш, сайлов жараёнига оид барча тадбирларни ОАВлари орқали холис ёритиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида тўхталдилар.
Тадбирда сайлов жараёнини тизимли ёритишда, сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотларини амалга оширишда ОАВларнинг ўрни алоҳида эканлигини, уларни ёритишда “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунларга асосланган холда ёритиш ҳамда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ОАВларини сайлов жараёнини ёритиш борасидаги фаолияти тартиби белгиланган меъёрий ҳужжатларда ҳам белгиланганлигини, Ўзбекистонда ОАВларининг сайлов жараёнидаги фаоляти бўйича барча- ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилганлигини такидлашдилар.
Давра суҳбати сайловларни ОАВлари томонидан ёритилишига доир қизғин муҳокомалар, савол-жавоблар билан ўтди.
Унда иштирок этган вилоят телевидениеси, радиоси, газета журналистлари, экспертлар ва мутахассислар томонидан сайлов жараёнида оммавий ахборот воситалари фаоллигини ошириш, аҳолига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларининг бутун тафсилотларини холис ва ҳаққоний ёритиш бўйича ўзларининг фикирларини билдириб ўтдилар.