Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

30
29 та хўжалик жамиятининг давлат акциялари инвесторларга сотилади!

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 29 апрелда “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.

Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

Қуйидаги тижорат банкларининг ва суғурта компанияларнинг устав капиталидаги давлат акциялар пакетининг 25 фоизи сотилиши белгиланди:

1. “Алоқабанк” АЖ

2. “Туронбанк” АЖ

3. “Asia Alliance Bank” АТБ

4. “Кафолат” АЖ

Шунингдек, “Қизилқумцемент” АЖ (35,9 фоиз), “Кварц” АЖ (74,98 фоиз), “Соса-соla Ichimligi” МЧЖ қўшма корхонаси (57 фоиз) каби хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари сотилишини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу акциялар пакетларини сотиш ишлари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди ва унинг зиммасига икки ҳафта муддатда инвесторларга сотиладиган хўжалик жамиятлари давлат акциялари (улушлари) пакетларини баҳолаш ва савдога қўйиш графикларини тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Ушбу қарорнинг тўлиқ манти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: http://lex.uz/pdfs/4312752


Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими
етакчи маслаҳатчиси                                                                                                     Д.Шадиев

26
Сурхондарё вилоят Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқрмасида ҳуқуқий маслаҳат машғулоти ўтказилди

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги "Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини иширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғига асосан давлат органларида бепул ҳуқуқий ўқув курслари графикка асосан ўтказилиб борилмоқда.
Навбатдаги ҳуқуқий маслаҳат машғулоти Сурхондарё вилоят Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқрмасида ўтказилди.
Савол-жавоб кўринишида ўтказилган маслаҳат курсларида адлия бошқармасининг малакали ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат қонунчилиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари кўргазмали слайдлардан фойдаланган ҳолда ёритиб берилди.

26
Вилоятимизда навбатдаги минтақавий сайёр ўқув курси якунланди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 15 – 25 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш марказининг профессор ўқитувчилари томонидан Термиз давлат университетида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг 68 нафар юридик хизмат ходимлари ҳамда 29 нафар адвокатларининг малакаси ошириш бўйича минтақавий сайёр ўқув курслари ўтказилди.
Ўқув курси якуни билан ўтказилган синовлар натижалари бўйича вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг 68 нафар юридик хизмат ходимлари ҳамда 29 нафар адвокатларига малака оширганлик тўғрисидаги малака сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи                                           Ғайрат Тиловқобилов

26
Адлия бошқармаси жамоаси 12-сонли меҳрибонлик уйида

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси ҳам мамлакатимизда ўтказилаётган ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш ва уларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган ижтимоий акцияда фаол иштирок этган ҳолда Термиз шаҳрида жойлашган 12-сонли меҳрибонлик уйининг тарбияланувчиларига китоблар топширилди.

26
“Журналистика: ҳуқуқий амалиётлар ва кўникмалар”

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят “Матбуот уйи” мажлислар залида вилоят ОАВлари ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор ўқитувчилари томонидан “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари” ва “Журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари” мавзуларида ўқув семинари ўтказилди.

         Тадбирда маърузачи Юристлар малкасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлари доктори профессор Б.Тошев ўз маърузасида Оавларининг эркинлиги, Оавлари давлат томонидан қўллаб-қувватланиши,Оавлари эркинлигини суиистеъмол қилишга қўйлмаслиги, цензурага йўл қўйилмаслиги ҳақида тўхталиб, Оавсини таъсис этиш ҳуқуқи, Муассасис ва таҳририят ўртасида шартнома, бош муҳаррир, таҳририят ходими Оавсининг чиқарилишгига оид маълумотлар ҳамда Оавсини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, Оавларининг маҳсулоти уларни тарқатиш, даврий босма нашрининг электрон шакли, жаҳон ахборот тармоғидаги веб  сайт тарзидаги оавси ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.   Шу билан биргаликда, журналистнинг фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, журналистнинг ҳуқуқлари, журналистнинг дахилсизлиги, уларнинг мажбуриятлари, журналистика соҳасининг сири, касбга оид одоб ахлоқ қоидалари ҳақида тушунтиришлар берилди.

         Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга ҳуқуқий тушунучалар берилди.

         Шунингдек, тадбирда иштирок этган барча ОАВлари ходимларига Юристлар малкасини ошириш маркази раҳбарияти томонидан сертификатлар берилди.

        

         Вилоят адлия бошқармаси

         масъул ходими                                                             Қ.Чориев

26
“Бирга китоб ўқийлик”

Мамлакатимизда бугунги кунда “Бирга китоб ўқийлик” мавзусида ўтказилаётган оммавий китобхонлик акцияси дориасида ёшларимиз ўртасида китоб тарғиботи, китобхонлик ва мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев томонидан 2019 йил 23 апрель куни ўзи ўқиган тумандаги 47-сонли умумий ўрта таълим мактабига борган ҳолда ушбу таълим муассасасининг 10 нафар иқтидорли ўқувчиларига турли хил бадиий китоблар совға қилди ҳамда уларга китоб нафақат билим манбаи, балки тафаккур қайроғи, ақл чироғи, кўнгил табиби, руҳият озиғи эканлиги, юртимизда мутолаа маданиятини янада юксалтириш масаласига давлат миқёсида эътибор қаратилаётгани жисмонан соғлом, маънан етук, билимли ҳамда мустақил фикрга эга авлодни камолга етказишдек эзгу саъй-ҳаракатларга туртки бўлаётганлиги тўғрисида атрофлича тушунчалар берди.

19
Ҳуқуқий саводхонлик барчага керак.

Шеробод туман  адлия бўлими томонидан 2019 йил 19 апрель куни “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё телеком филиали Шеробод телекоммуникация боғланмаси  ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув машғулоти ўтказилди ва унда меҳнат қонунчилиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва бошқа сохага оид норматив-хуқуқий хужжатлар мазмун мохияти тушунтирилиб берилди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича  жавоб берилди.

Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими                                                    Қ.Чориев


19
Гиёҳвандлик мудхиш жиноят.

Бугунги кунда, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан бири бўлиб турибди. 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018 йил 4-август кунидаги ПҚ-3898-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Термиз шаҳридаги 11506-сонли ҳарбий қисм мажлислар залида “Ҳуқуқий саводхонликни оширишга барчамиз маъсулмиз” мавзусида ҳарбий хизматчилар ўртасида учрашув тадбири ўтказилди.

  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январ кунидаги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш билан бирга, Гиёҳвандлик жинояти ҳақида тўхталиб,ўтган асрдан бизга трансмиллий жиноятчиликнинг учта энг хавфли тури «мерос» бўлиб қолганлигини, уларнинг биринчиси – халқаро терроризм, дин ниқоби остидаги хуружлар, иккинчиси – наркотик моддалар билан савдо қилиш (наркобизнес) ва ниҳоят, учинчиси эса одам савдоси ҳисобланиши ҳақида тушунтирилди.

Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфлаётган харажатларидан анча кўплиги ҳеч кимга сир эмаслигини, Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлаётганлиги ҳақида айтиб ўтилди.

 Шу билан биргаликда қабул қилинаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат, қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалардан танишиб боришликлари, кунлик ахборот ва янгиликлар билан танишиб боришликлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                    Қ.Чориев

18
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси тизимида бўш лавозимлар рўйҳати

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

15.04.2019 й. ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Термиз шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси

2 500 000 сўм

6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий, ҳуқуқшунос

Ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика - вилоят - туман - маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш ишларини бажариш.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

2

Бойсун туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

 

 

 

 

 

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

3

Денов туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

4

Денов туман 4-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

5

Қизириқ туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

6

Термиз шахар 9-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

7

Термиз шахар 10-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

8

Термиз тумани ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

9

Ангор туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

10

Шеробод туман              1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

11

Музработ туман              ДНИ катта нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

12

Қумқўрғон туман              2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

13

Сариосиё туман              2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ СТАЖИЁР НОТАРИУС

17

Ангор туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

Стажёр томонидан нотариус мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир

Олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги инобатга олиниши лозим

 

Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:

нотариал идорада иш юритиш;

нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;

архив ишларини юритишни ўрганиш.

18

Ангор туман 2-сон ДНИ стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

19

Шеробод тумани 1-сон ДНИ стажиёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

20

Жарқўрғон туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

21

Қумқўрғон туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

22

Қумқўрғон туман 2-сон ДНИ стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

23

Шўрчи туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

24

Шўрчи туман ДНИ 2-сон стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

25

Олтинсой туман ДНИ стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

26

Узун туман ДНИ стажёр нотариус

900 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар бўш жойлар тўлгунга қадар ўз шахсий варақасини surxondaryo@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари мумкин. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

17
Маҳаллаларда сайлов тадбирлари олдидан

Сариосиё туман адлия бўлими масъуллари томонидан жойларда сайлов тадбирларини ўтказиш бўйича тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Жумладан туман ҳокимлиги қошида барча маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайловларда туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияларга ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиш адлия бўлимларига юклатилганлиги муносабати билан маърузачилар ўз сўзида ҳозирги вақтда кўмаклашувчи комиссиялар томонидан номзодларнинг ҳужжатлари йиғма  жилдлари  шакллантирилмоқда. Шунга, ушбу йиғма жилдларда керакли ҳужжатлариннг тўлиқ мавжудлиги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўрганилиши, камчиликлар бартараф қилиниши лозим.

Номзодлар йиғма жилдида бўлиши лозим бўлган ҳужжатлар:

1. Маълумотнома (объективка)

2. Сўровнома (номзод томонидан тўлдирилган)

3. Номзоднинг паспорт копияси

4. Таржимаиҳол (қўлда ёзилади)

5. Номзоднинг розилик хати

6. Диплом нусхаси

7. Ишчи гуруҳнинг номзодга берилган тавсияномаси

8. Сактор бошлиғининг тавсияномаси

9. 6х4 расм (2 дона)

Сўровнома, Таржимаиҳол, тавсияномаларда имзоларнинг мавжудлиги ва бошқа ҳужжат юритилишидаги хато ва камчиликлар тўлиқ ўрганилиши лозим.

Шунга кўра жойларда маҳалла фуқаролар йиғинларида номзодларнинг йиғма жилдлари тўлиқ ўрганилиб камчиликлар юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.


 Сариосиё туман адлия бўлими масъуллари.