Yangiliklar
Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2015 йилнинг 1-чорак якунларига бағишланган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.
Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилгандир. Ҳар бир фуқаро Конституция ва Қонунларга сўзсиз риоя қилиши демократиянинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Қонунларга ҳурмат, итоатгўйлик эса, энг аввало, ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқдир.
Ҳозирги глобаллашув даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.