Yangiliklar
Вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг I-ярим йилик ҳайъат йиғилишида белгилаб олинган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг I-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айланди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда “Сайловларни ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида имзоланган Меморандумга асосан, вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакили ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли” ҳамда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг вилоятдаги ижроси аҳволи, муаммолар ва унинг ечими мавзуларида семинар ўтказилди.
Сурхондарё вилоят Хўжалик судида Адлия, Давлат солиқ, бошқармалари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси, Термиз шаҳар ҳокимлиги хузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ҳамда вилоят ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда “Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити: Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини ва Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда адлия органларининг роли” мавзусида тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар тадбири ўтказилди.
Термиз шаҳрида “Ҳудудларда ижтимоий шерикликни юксалтириш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлаш, грант маблағларини мақсадли ишлатилишини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Олтинсой туманидаги “Вахшивор” оромгоҳда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси вилоят Ички ишлар бошқармаси, Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ва касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун моҳиятини уларга етказиш, ушбу соҳага оид қонунчиликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашиш мақсадида “Ёшлар ва қонун” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар ҳокимликлари, адлия, Марказий банк, Солиқ, Ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри, Архитектура ва қурилиш, Божхона, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари иштирокида вилоят Телерадиокомпаниясида “Очиқ мулоқот” тадбири ўтказилди.