Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

01
ННТлар самарадорлигини ошириш

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида “Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, уларнинг аҳоли ҳуқуқий билим ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасидаги давлат дастурларининг ижросини таъминлашдаги иштироки, жамоатчилик назорати механизмларини ривожлантириш ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларининг мутахассислари учун аҳолининг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онгини ошириш соҳасида жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилиш” мавзусида семинар ўтказилди.

26
Ярим йиллик фаолият таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Йўлдошев раислигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2013 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусида тизим олдидаги устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

24
Ҳуқуқий нашрлар истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда аҳолини ҳуқуқий нашрлар билан таъминлашнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама этилди.

24
Чуқур таҳлил ва танқид асосида

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти фаолларининг жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 18 январдаги мажлисида Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги вазифаларнинг бажарилишига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

23
Фермерларнинг мулкий муносабатлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

11
Электрон кутубхона

Ўзбекистон Республикаси томонидан Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

02
Мустақиллигимиз ва қадр-қимматимиз тимсоли

Президентимиз Ислом Каримов 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Бу билан мамлакатимиз мустақиллиги мустаҳкамланди.

27
Гиёҳвандлик – умр заволи

Термиз шаҳрида “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида оммавий марафон ўтказилди.

25
Идоравий қонун ижодкорлиги

Адлия вазирлигининг яна бир муҳим вазифаси идораларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятига услубий кўмак бериш ҳисобланади. Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари қабул қилиниб давлат рўйхатидан ўтказилган.

18
Оилавий тадбиркорлик – фаровонлик омили

Термиз шаҳрида “Оилавий тадбиркорлик – жамият тараққиёти омили” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

“Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми”, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзбекистон ипаги” уюшмаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, касаначилар, оилавий тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этди.