Yangiliklar
Сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда. Хусусан, Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 23 сентябр куни туман ИИБда миллий гвардия ходимларига Сайлов қонунчилиги, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берилиб,улар томонидан қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
“Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳуқумат қарори (579-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси такомиллаштирилади.
2021 йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциация Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят адлия бошқармаси ҳамда “Юксалиш” УМҲ вилоят бўлими билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сариосиё туман адлия бўлими томонидан туман хокимлигида туман прокуратураси, туман ИИБ профилактика хизмати, Кадастр агентлиги ходимлари ва тумандаги бошқа мутасадди идора ходимларига семинар ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–708-сон, 16.08.2021 й.) ҳамда Ер билан боғлиқ бошқа қонунчилик хужжатлари мазмун моҳияти тушунтирилиб, саволлларга жавоблар берилди ва иштирокчиларга флеер ва буклетлар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят Aдлия бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида биринчи маротаба иштирок этаётган ёшлар иштирокида "Келажагинг учун овоз бер" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати сўнгида фаол иштирок этган ёшларга бадий китоблар совға қилинди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида 2021 йил 2-чораги давомида ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги МАЪЛУМОТ
O‘zbekiston Respublikasining “Aholi bandligi to‘g‘risida”gi O‘RQ-642-sonli Qonuni 2020 yil 20 oktabrda qabul qilingan bo‘lib aholining bandligini ta’minlashga oid qator masalalar Qonun darajasida belgilandi. Jumladan: aholi bandligini rag‘batlantirish va tadbirkorlikka jalb etish uchun subsidiya, grant va kreditlar ajratish; Batafsil
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси туман(шаҳар) адлия бўлимларига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодларга 3 та соҳа бўйича саволлар берилади.
1. Лавозим касб фаолиятига боғлиқ қонунчилик соҳаси.
2. Умумий қонунчилик соҳаси
3. Амалиётда кўп учрайдиган муаммоли ҳолатлар(Казуслар)
Саволларнинг тўлиқ рўйҳати билан танишиш учун(Батафсил)
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ
Бўш иш ўрни |
Ойлик маоши |
Малакага оид талаблари |
Музработ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси |
3 000 000 сўм |
Олий, ҳуқуқшунос |
Шеробод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси в.в.б (ходим бола парваришлаш таътилидан қайтгунга қадар)
|
3 000 000 сўм |
Олий, ҳуқуқшунос |
Ишга кирувчи номзодлар тўлиқ маълумот олишлари учун(Батафсил.)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5132-сон қарорининг мақсади қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш.Батафсил.