Yangiliklar
Мамлакатимизда аёллар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишига оид норманинг Бош қомусимизда белгиланиши (“Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддаси) аёлларимиз жамиятнинг фаол аъзоси сифатида барча соҳаларда иштирок этишининг ҳуқуқий кафолатидир.
Бундан ташқари Конституциямизнинг 18, 63, 66-моддаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Оила, Меҳнат ва Фуқаролик кодексларида аёллар ҳуқуқларининг ҳар томонлама ҳимояланганлиги ва турли имтиёзлар белгиланганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Шунингдек, давлатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича умумэътироф этилган ҳалқаро ҳужжатларга, жумладан 1995 йилда “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўгрисида”ги Конвенцияга қўшилиши мамлакатимизда хотин-қизлар масаласига жиддий эътибор берилганлигини кўрсатади.
Бу борада жорий йилда ҳам жамиятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини янада ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, хотин-қизларни ҳимоялаш механизмини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги” ЎРҚ-561-сонли Қонуни қабул қилинди.
2019 йил 3 сентябрдан кучга кирган мазкур Қонун давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.
35 моддадан иборат мазкур Қонун хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, Қонунда жинсий зўравонлик, жисмоний зўравонлик, руҳий зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, зўравонлик, иш жойи, тазйиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, муҳофаза ордери каби янги таянч тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилди.
Шунингдек, ушбу Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Қонунда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.
- Профилактика суҳбатини ўтказиш;
- Ҳимоя ордерини бериш;
- Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш;
- Зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш.
Қонунга кўра, профилактика суҳбатини ўтказиш деганда, муайян шахсни жамиятда умум қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш, шунингдек қонунда белгиланган жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш тушунилади.
Шунингдек, Қонунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ички ишлар органлари томонидан ўттиз кун муддатгача ҳимоя ордери берилиши ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси топширилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Қонунда жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг талаби бўйича ўттиз кунгача бўлган муддатга тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб бўйича зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтишига доир нормалар белгиланган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, юқоридаги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишларнинг бир қисмидир. Мазкур Қонун ижроси натижасида келгусида хотин-қизларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромнинг янада мустаҳкамланиши шубҳасиздир.
Музработ туман адлия бўлими бошлиғи Дилдора Йўлдошева
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Низомнинг 24-бандида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун Давлат инспекцияси тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарор қабул қилади. Ҳудудлардаги эксперт комиссиялари манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тегишли ҳудудий бўлимларининг Давлат инспекцияси ҳудудий бўлимлари билан келишган ҳолда қабул қилинган буйруғи (қарори) билан тузилади деб белгиланган бўлсада, мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари эксперт комиссияларидан бошқа эксперт комиссиялари тузилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли қарори билан тасдиқлаш мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, туман (шаҳар) мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилиши, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходими комиссия раиси ўринбосари ҳисобланиши белгиланган.
Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг таркибига ушбу Низом талаблари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Шунингдек, иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссияларининг таркибига ўзгартириш киритилганлиги ҳақидаги маълумотлар олинмаган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий “Йўл харитаси” асосида ҳудудий бўлим “Йўл хариталари” тасдиқланмаган.
Соҳага оида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш борасида бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилмаган.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддаси талабига кўра, давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари келиб тушган мурожаатларнинг статистик ҳисобини юритади. Статистик ҳисобга олишда келиб тушган, кўриб чиқилган, қаноатлантирилган, қаноатлантириш рад этилган, кўрмай қолдирилган мурожаатларнинг сони, шунингдек мурожаатлар билан ишлашга боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар назарда тутилиши керак.
Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштиради ва таҳлил қилади.
Бўлим томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил этиш ишлари олиб борилмаган.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимига тақдимнома киритилди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими
етакчи маслаҳатчиси С.Алламуродов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407 сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора тадбирлар тўғрисида” ги қарори ва Адлия вазирлигининг 2019 йил 13 августдаги 17/6-1/4233-сонли хатига мувофиқ бошқарма ва бошқарма балансидаги биноларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича табиий газ мавжуд бўлмаган туманлар Узун, Олтинсой, Термиз тумани ва Музработ туманларига 500 кг дан жами 2 тонна кўмир олиб берилди.
Ангор, Қизириқ ва Қумқўрғон туманларига бир донадан табиий газ учун ҳисоблагичлар ва давлат нотариал идоралари учун 11 дона электр иситгичлар олиб берилди.
Хўжалик фаолияти ва меҳнатни
муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи Н.Хўжабеков
Ўқувчилар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган ютуқларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Конституция-эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танлови Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳирда бўлиб ўтди.
Танлов жараёнлари Термиз шаҳридаги “Ёшлар оромгоҳи”да бўлиб ўтди. Танловда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Сурхондарё вилоят адлия ва Халқ таълими бошқармаларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар ишлари одилона баҳолаб борилди.
Ҳар бир иштирокчининг ижодий ишларини ўрганиш жараёнида, ўқувчиларда қонунга итоаткорлик каби туйғуларнинг шаклланганлиги ва йилдан-йилга ушбу танловнинг нуфузи ортиб бораётганлиги ҳамда ўқувчилар кўрик-танловга жуду пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этаётганлиги кузатилди.
Кўрик-танловнинг тантанали тақдирлаш маросими Термиз шаҳирдаги вилоят “Баркамол авлод болалар маркази”да бўлиб ўтиди.
Беллашув натижаларига кўра кўрик-танловнинг республика босқида 4 нафар иштирокчилар энг юқори ўринларга сазовор деб топилди.
Жумладан, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани 21-мактаб ўқувчиси Обиджонова Рушана ва Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани 256-сонли мактаб ўқувчиси Кенжаева Дилдоралар 3-ўринга, Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги 20-мактаб ўқувчиси Норбўтаева Дилбар 2-ўринга, Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактаб ўқувчиси Азизова Наргиза 1-ўринга сазовор деб топилдилар.
Кўрик-танлов ғолиблари ва иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ва вилоят адлия бошқармасининг турли даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қоржов Чориев
Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў - эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади.
Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир.
Уни ишлаб чиқишда шахсан марҳум биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлик қилган бўлсалар, муҳокама этишда, бутун халқимиз иштирок этган.
Конституцияда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф-одатларимиз, дунё алломалари томонидан тан олинган машҳур фиқҳшунос, ҳадисшунос бобоколонларимиз Ал Марғилоний, Ат Термизий, Ал Бухорий, Амир Темур, Абдурауф Фитрат ҳамда бошқа буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини унинг ҳар бир моддасидан англаш мумкин.
Туб моҳиятига кўра ўзида илғор миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этган, бутун халқ ва барча қатламларнинг манфаатларини ифодаловчи мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди.
Конституция асосида халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи қонунлар қабул қилишнинг ўзбекона йўли шаклланди, дейиш учун барча асослар мавжуд.
Конституция асосида бутунлай янги, демократик бошқарув тизими яратилди, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи экани, давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойили белгиланди.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти ҳам демократик талаблар асосида қайта ташкил этилди, улар фаолиятида қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга устуворлик берилди.
Шунингдек, бошқа давлатларнинг Конституцияларида учрамайдиган ўзига хос ва ўзига мос қоидалар борки, унинг 66-моддасига мувофиқ, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурликлари белгиланган бўлиб, бу Асосий Қонунимизга азалий қадриятлармиз сингдирилганлигининг яна бир исботидир.
Бош Қомусимизда ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги ва бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши белгилаб қўйилган. Унинг асосида қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш» миллий дастурлари ўз самарасини бермоқда. Айниқса, ёшларга таълим олиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун яратилаётган шароитлар ва бу борада жаҳон миқёсида эришаётган ютуқларимиз фикримизнинг яққол далили бўла олади.
Вояга етмаганларнинг таълимнинг барча босқичларида узлуксиз таълим олиши, уларнинг бандлигини таъминлаш давлатимизнинг доимий диққат эътиборида эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Маълумки, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, инсонпарварлик ғояларини ҳаётга татбиқ этиш бевосита оила билан боғлиқ бўлган жараёндир.
Бу эса, ўз навбатида Конституциямизда ўз ифодасини топган оила жамият негизини ташкил этиши, оиланинг давлат ва жамият ҳимоясида бўлиши, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза этилиши тўғрисидаги меъёрлар, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизга тўлиқ ҳамоҳангдир.
Миллий қадриятларимизнинг яққол ифодаси сифатида давлатчилигимиз тарихида биринчи марта “маҳалла” тушунчаси Конституциямизга киритилиб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва мақоми қатъий белгилаб қўйилди.
Маҳалла институтининг жорий этилиши “Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалий ифодаси бўлиб, маънавий ҳаётимизни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий-маънавий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бош Қомусимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Унга кўра ҳар ким эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш - ислоҳотларнинг муҳим, таъбир жоиз бўлса, асосий йўналишларидан бирига айланди.
Суд инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя этишга хизмат қиладиган том маънодаги мустақил давлат институтига айлантирилди.
Жиноят процессининг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш кафолатланди.
Бугунги кунда суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида «Хабеас корпус» институти самарали қўлланилиб, фуқарларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланиб келинмоқда. Унга кўра судга қадар иш юритув босқичида лавозимдан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини фақат судьянинг санкцияси асосида амалга ошириш тартиби белгиланди.
Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз озодликдан маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким хақли эмаслиги ҳақида конституциявий нормалар таъминланишида муҳим ўрин тутмоқда. Пировардида фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш кафолатлари жиддий тарзда кучайтирилди.
Эътиборлиси, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши, ярашув институтининг қўлланганлиги, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эмаслиги ҳалқ манфаатига хизмат қилиб, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига яна бир бор беқиёс имкон яратибгина қолмасдан, давлатимизнинг инсонпарварлик ғояларига содиқлигини мустаҳкамлади.
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидаёқ, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш, умумий иқтисодий соҳада муваффақиятларга эришиш учун кичик ва ўрта бизнесни, тадбиркорликни ривожлантириш муҳим ўрин тутиши ҳозирги ҳаётимизда яна бир бор ўз исботини топмоқда.
Мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожланиши ва аҳолининг турмуш даражаси ўсишини таъминлашда тадбиркорлик субъектлари, инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда онгу-тафаккуридаги ўсиш суръатлари - Конституциямизда белгиланган қоида ва тамойиллар шарофатидандир.
Шу мақсадда Конституцияни доимий ва чуқур ўрганиш, уни ҳаётимизнинг дастуруламалига айлантириш ва шу асосда ҳуқуқ ва эркинликларимизни рўёбга чиқариш барчамизнинг бурчимиздир.
Вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи Ф.Рустамов
Жорий йил 8 декабрь куни Конуституциямиз қабул қилинганлигига 27 йил бўлади.
Маълумки, конституциямиз ўзида 4 та муҳим тамойилни мужассам этган.
Булар, Давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсат принципларидир.
Давлат қабул қиладиган қонун ҳужжатлари ушбу тамойилларга зид бўлиши мумкин эмас.
Давлат ва жамит ривожланган сари ундаги қонунчиликни ҳам баровар такомиллаштириш бориш тақазо этилади. Шу муносабат билан конституциямизга ҳам ҳалқаро тажрибалардан келиб чиқиб зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бугунги кунгача 14 марта ўзгартириш киритилган. Булар:
1) 28.12.1993 й. (77-модда)
2) 24.04.2003 й. (XVIII, XIX, XX, XXIII-боблар)
3) 11.04.2007 й. (89, 93, 102-моддалар)
4) 25.12.2008 й. (77-модда)
5) 18.04.2011 й. (78, 80, 93, 96, 98-моддалар)
6) 12.12.2011 й. (90-модда)
7) 16.04.2014 й. (32, 78, 93, 98, 103, 117-моддалар)
8) 06.04.2017 й. (80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддалар)
9) 31.05.2017 й. (80, 93, 108 ва 109-моддалар)
10) 29.08.2017 й. (99 ва 102-моддалар)
11) 15.10.2018 й. (105-модда)
12) 18.02.2019 й. (80 ва 93-моддалари)
13) 05.03.2019 й. (79, 93 ва 98-моддалар)
14) 04.09.2019 й. (96 ва 117-моддалар)
Эътибор берадиган бўлсак киритилган аксарият ўзгартириш ва қўшимчаларнинг таг замирида инсон манфаатлари ётибди.
Жумладан, жорий йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонунинг билан Конституциямизнинг 117-моддаси тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилди:
«Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди»;
Кўриниб турибдики ушбу норма билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун жазо ўтаётган фуқароларимизга сайлаш ҳуқуқи кафолатланди.
Хулоса қилиб айтганда сўнг пайтларда конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар халқ ҳокимиятнинг бирдан бир манбаи эканлиги ҳақидаги тамойилнинг амалдаги ифодасига айланиб бормоқда.
Сурхондарё вилоят адлия
бошқармаси бўлим бошлиғи Рахматов Аброр Абдураззоқович
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар адлия бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти қўриқлаш бошқармаси Термиз шаҳар алоҳида батальони ходимлари иштирокида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” муносабати билан кенгайтирилган тарғибот давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси қайси жиҳатлари билан аҳамиятли эканлиги ва ушбу Кодексда қандай янгиликлар кўзда тутилганлиги ҳақидаги саволларга жавоблар берилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича тушунчалар олдилар.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан
тартибга солиш бўлими бошлиғи Ф.Аллаёров
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 27 ёшга тўлади!
Ўзбекистон Республикаси тарихида қабул қилинган конституциялар:
Ўзбекистон тарихидаги илк Конституция 1918 йилда қабул қилинган Туркистон АССРнинг Конституциясидир. Бундан ташқари ўша пайтларда Бухоро халқ совет Республикасининг 1920 йилдаги, Хоразм ХСРнинг 1920 ва 1923 йиллардаги конституциялари ҳам қабул қилинган.
1927 йилда Ўзбекистон тарихидаги иккинчи, 1937 йил 14 февралда учинчи, 1978 йил 19 апрелда тўртинчи ва 1992 йил 8 декабрда бешинчи конституция қабул қилинган.
Конституциямизнинг (1992 йил 8 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг) қабул қилиниш тарихи:
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Олий Кенгаши мамлакатимизнинг янги Конституциясини ишлаб чиқиш мақсадида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида 64 кишидан иборат конституциявий комиссия тузди.
Дастлаб Конституциянинг учта муқобил концепцияси яратилган:
1) Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси;
2) Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг концепцияси;
3) Президент девони юридик бўлими концепцияси.
Ишчи гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос сифатида қабул қилинган.
Конституция лойиҳасининг дастлабки варианти 1991 йилнинг 3-чорагида тугатилиб, у муқаддима, олти бўлим, 158 моддадан иборат эди.
1992 йилнинг баҳорида Конституция лойиҳасининг 149 моддадан иборат иккинчи варианти ишлаб чиқилди.
Конституция лойиҳасининг учинчи варианти 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Икки ярим ойлик муддат мобайнида муҳокама қилинган лойиҳа фуқаролар таклиф ва мулоҳазалари асосида қайта тузилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинди. Конституция муқаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бугунги кунгача 14 марта ўзгартириш киритилган. Булар:
1) 28.12.1993 й. (77-модда)
2) 24.04.2003 й. (XVIII, XIX, XX, XXIII-боблар)
3) 11.04.2007 й. (89, 93, 102-моддалар)
4) 25.12.2008 й. (77-модда)
5) 18.04.2011 й. (78, 80, 93, 96, 98-моддалар)
6) 12.12.2011 й. (90-модда)
7) 16.04.2014 й. (32, 78, 93, 98, 103, 117-моддалар)
8) 06.04.2017 й. (80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддалар)
9) 31.05.2017 й. (80, 93, 108 ва 109-моддалар)
10) 29.08.2017 й. (99 ва 102-моддалар)
11) 15.10.2018 й. (105-модда)
12) 18.02.2019 й. (80 ва 93-моддалари)
13) 05.03.2019 й. (79, 93 ва 98-моддалар)
14) 04.09.2019 й. (96 ва 117-моддалар)
Энг кўп, яъни 8 марта 93-моддага ўзгартириш киритилган.
Маълумот учун: дунёдаги энг мустаҳкам Конституция Америка Қўшма Штатлариники ҳисобланади. Унга 232 йил ичида (1787 йил қабул қилинган) атиги 27 марта ўзгариш киритилган.
Сурхондарё вилоят адлия
бошқармаси ходими С.Алламуродов
Туман (шаҳар) адлия бўлимларинг фаолиятига бағишланган семинар тадбири бўлиб ўтди
2019 йилнинг 21 ноябрь куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси биносида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг тегишли масъул ходимлари томонидан ўз ташаббуслари билан ишлаб чиққан услубий қўлланмаларини таништириш йўли билан тақдимот ўтказиш, Денов ва Музработ туман адлия бўлимларида ўтказилган амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганиш, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2019 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширган ишлари муҳокамаси, ижро интизомига риоя этиш, иш юритувни яхшилаш ва келгусидаги вазифаларни белгилашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда масъул ходимлар томонидан ишлаб чиқилган, “Судларга даъво аризаларини киритиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” “Меҳнат қонунчилигига оид буйруқларни қабул қилиниши бўйича”, “Маҳаллий давлат ҳокимлиги органларининг норматив тусга эга бўлган қарорларини умумҳалқ муҳокамасига чиқариш ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича” ва “Медиация тўғрида”ги услубий-тавсиявий қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти семинар қатнашчиларига тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, Денов ва Музработ туманларида ўтказилган ўрганишлар ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлари бўйича муҳокама бўлиб ўтди.
Семинар якунида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белигилаб олинди.
Ташкилий-назорат ва таҳлил
ишлари бўлими бошлиғи Ф.Рустамов