Yangiliklar
Бўлим томонидан 2019 йил давомида 28 та (2018 йил давомида 23 та) давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган бўлса, 41 та (2018 йил давомида 21 та) турли ташкилотлари ва муассасаларининг айрим фаолиятлари таҳлил қилинган ҳамда 5 та (2018 йил давомида 1 та) ташкилотлари ва муассасаларида қонун ҳужжатларининг ижроси мониторинг қилинган.
Ўтказилган ўрганиш, таҳлил ва мониторинглар давомида давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари фаолиятида жами 10 315 та (2018 йил давомида 9 305 та) қонун бузилишлар ва ҳуқуқни қўллашда тизимли муаммолар аниқланган.
Аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш ва қонун бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан чора кўриш юзасидан 48 тақдимнома, ваколатли органларга 8 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш бўйича таклиф киритилган, 4 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган (2018 йил давомида 23 та тақдимнома, ваколатли органларга 3 та маъмурий иш қўзғатиш ҳақида таклиф киритилган, 2 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган). Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 7 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинган, 2 та ҳужжат амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган, 24 нафар шахслар интизомий (шундан 1 нафар шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган), 11нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган (2018 йил давомида 14 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинган, 20 нафар шахслар интизомий, 3 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган).
Соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 3 марта (2018 йил давомида 4 марта) сўровномалар ўтказилиб, сўровномаларда 801 нафар (2018 йилда 80 нафар) жисмоний шахслар иштирок этган.
Бўлимга 2019 йил давомида жами 331 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 257 таси шикоят ва 74 таси ариза ҳисобланади (2018 йил давомида 2 та шикоят, 28 та ариза, жами 30 та мурожаат келиб тушган).
Мурожаатларнинг 264 таси (199 та шикоят, 65 та ариза) кўриб чиқилиб, шундан 74 таси (44 та шикоят, 30 та ариза) қаноатлантирилган бўлса, 45 таси рад этилиб, қолган 145 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 8 та мурожаат (40 та шикоят, 8 та ариза) тааллуқлилиги бўйича ваколатли органларга, 14 та мурожаат (1 та ариза, 6 та шикоят) туман адлия бўлимларига юборилган. Учта мурожаатни кўриб чиқиш тугатилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятлари бўйича:
Ўтказилган ўрганиш, таҳлил ва мониторинглардан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан 156 та таклифлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига кўриб чиқиш учун юборилган бўлса, 10 та умумлаштирилган таҳлилий маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўрганилган ва таҳлил қилинган соҳалар бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўриш учун киритилган.
Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 15 июлдаги 327-сонли қарори билан “Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги”ги низом тасдиқланди.
Мазкур низомга асосан, 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллиги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмаларидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан 63 та таклифлар олиниб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижалари бўйича ушбу таклифларнинг 30 таси асосли деб топилиб, Адлия вазирлигига кўриб чиқиш учун юборилди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада
ҳуқуқни қўллаш амалиётини
ўрганиш бўлими бошлиғи Б.Гаффаров
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида 14-январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 11506 сонл ҳарбий қисм хизматчиларининг бир гурух ходимлари билан ҳамкорликда “Ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосий вазифамиз!” мавзусида учрашув тадбири ўтказилди.
Ушбу учрашув тадбирида маърузачилар 14-январь Ватан ҳимоячилари куни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганинг 28 йиллиги байрами билан барчани табириклаб, Ватанимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, унинг мудофаа қобилиятини кучайтиришдек ғоят муҳим соҳада кўплаб ислоҳатлар амалга оширилаётганлигини, янги Мудофаа доктринасини қабул қилганлигини, ушбу ҳужжатда мамлакатимизнинг ҳарбий қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича асосий йўналишлар ҳамда замонавий ёндашувлар акс эттирилганлигини таъкидлаб ўтишдилар.
Шунингдек, ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини барчамиз чуқур англашимиз керак эканлигини тушунтиришди.
Ҳозирда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашни Ўзбекистонни ривожлангтириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясиининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинганлигини, Стратегияга биноан 2019 йилда бошқа соҳалар қаторида ҳарбий қурилиш борасида ҳам кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини билдиришдилар.
Бундан ташқари, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни ўқитиш ва навқирон ёшларимизни бизнинг халқимизга мутлоқа бегона бўлган бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратиб ўтилди.
Шу билан бирга, айниқса, диний экстремизм ғояларига берилиб, йўлдан адашган ёшларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, Ватан ҳимояси йўлида тобланган мард ўғлонларимиз бўлган ҳарбий хизматчиларимиз ўзининг довюрак ва жасурлик фазилатлари, юксак ватанпарварлик туйғуси билан обрў-эътибор қозонган ёшларга ҳар томонлама ибрат ва ўрнак намунаси бўлаётганлигини эътироф этишдилар.
Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.
I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жами 1439 та (шундан 708 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 283 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 331 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 95 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 6 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 16 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 1105 таси ҳал этилди, 136 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 14 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 8 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
Диаграмма 1. Келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1105 таси (76.8 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 473 та мурожаат
(42.8 %) қаноатлантирилди, 582 тасига (52.6 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 50 таси (4.5 %) белгиланган тартибда рад этилди, 136 та мурожаат (12.3 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди.
Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 53.2 фоизи (257 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 28.1 фоизи (68 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 28 фоизи (74 та), нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид мурожаатларнинг 75.5 фоизи (73 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.
Диаграмма 2. Қаноатлантирилган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 24 та тақдимнома, судларга 81 млн. 692 минг сўмлик 12 та даъво аризалари киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 21 млн. 500 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 8 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Келиб тушган мурожаатларни 75 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 91 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.
II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Музработ, Қизириқ, Қумқўрғон, Бойсун, Денов, Сариосиё, Шўрчи, Ангор, Шеробод, Термиз, Олтинсой, Жарқўрғон, Узун туманлари ҳамда Термиз шаҳрида сайёр қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 314 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 200 та, ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига оид 35 та, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 35 та, Юридик хизматлар фаолиятига оид 4 та, Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид 20 та бошқа соҳаларга оид 20 та) мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 304 таси (яъни сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан 97 фоизи) хал этилди, 100 таси (яъни 3 фоизи) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди.
Ҳал этилган мурожаатларнинг 122 таси (40 %) қаноатлантирилди, 182 тасига (60 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
III. Айрим соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича таҳлили:
Юқорида айтиб ўтилганидек, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жами 1439 та (шундан 708 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 283 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 331 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 95 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 6 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 16 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 1105 таси ҳал этилди, 136 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 14 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 8 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 708 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 483 таси (68.2 %) ҳал этилиб, шундан
257 таси (53.2 %) қаноатлантирилди, 226 тасига (46.8 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 221 таси (31.2 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун адлия бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларга юборилди, 4 таси (0.4 %) кўрмасдан қолдирилган, 2 таси (0.3 %) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 16 та тақдимнома, судларга 14 млн. 669 минг сўмлик 7 та даъво аризалари киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 21 млн. 500 минг сўм пул маблағлари ундирилди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- меҳнат низолари юзасидан 113 та;
- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 76 та;
- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 58 та;
- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 55 та;
- ички ишлар органлари фаолиятига оид 31 та;
- прокуратура органлари фаолиятига оид 35 та;
- бошқа масалалар юзасидан 189 та.
Диаграмма 3. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида энг кўп келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.
2. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида жами 283 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
13 таси адвокатурага доир қонунлар юзасидан, 53 таси Нотариатга оид қонун ҳужжатлари юзасидан ва 21 таси Нотариал идоралар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлардир.
Диаграмма 4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳаси бўйича
IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади:
1. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:
2019 йил давомида жами 3634 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 3472 таси (95.5 %) хал этилиб, шундан 2487 таси (71.6 %) қаноатлантирилди, 979 тасига (28.1 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 таси (0.1 %) рад этилди. Келиб тушган шикоятларнинг 152 таси (4.1 %) тааллуқлилиги бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилди, 17 таси (0.4 %) кўрмасдан қолдирилган, 21 таси (0.5 %) ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида.
Диаграмма 5. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилган мурожаатлар таҳлили.
Мурожаатларнинг қаноатлантириш даражаси ўрганилганда қуйидаги кўринишга келди:
Диаграмма 6. Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг мурожаатларни қаноатлантириш даражаси
Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида айрим соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатларни бошқаларига нисбатан кўплиги кузатилди. Масалан, биргина туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ўзига қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маълумотлар беришни сўраб 275 нафар фуқаро ариза билан мурожат қилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, мазкур соҳага оид мурожаатлар энг кўп келиб тушган ҳудудларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва жадаллаштиришга эҳтиёж катта.
Шунингдек, меҳнат низолари бўйича 538 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 336 таси ойлик иш ҳақи масаласидаги шикоятлардир. Бундан кўриш мумкинки, айрим ташкилот ва идораларда ходимлар меҳнатига қонунда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Иш берувчилар ўз ходимларига ойлик иш ҳақларини вақтида тўлиқ тўлаб берилишини таъминлай олмай амалдаги меҳнат қонунчилигини бузиб келишмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳар бир иш берувчи ўзининг жорий молиявий ҳолатидан қатъий назар ўз ходимларига уларнинг меҳатлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақ тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни тўлиқ ва ўз вақтида сифатли кўриб чиқилиши юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:
1. Мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган соҳалар бўйича алоҳида ишларни амалга ошириш, жумладан тегишли ҳудудларда мурожаатда келтирилаётган масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш ва ҳуқуқий мониторинг ишларини доимий олиб бориш;
2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиётини кўчайтириш;
3. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлимлари ҳамда адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга таклифлар киритиб бориш;
4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;
5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса ҳудудлардаги тегишли секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;
6. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими
Бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Ҳар қайси онгли инсон жондан азиз фарзандининг бахтини, камолини ўйлаб, ҳамиша эзгу орзу-интилишлар билан яшайди.
Истиқлолимизнинг илк йилларидан бошлабоқ, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада амалиётга изчил йўналтирилган кўплаб қонун ҳужжатлари, дастурлар кенг кўламли саъй-харакатларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Бунда болаликни муҳофаза қилиш, аввало аёллар соғлигини асраш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш каби хайрли ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Маълумки, бола хуқуқлари соҳасида қонунчиликнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Унга мувофиқ фарзанд туғилиши биланоқ унинг ҳуқуқ ва эркинликлари вужудга келади ҳамда у давлат томонидан кафолатланади.
Бу борада Музработ туман адлия бўлими томонидан жорий йилда 10 нафардан ортиқ ўғил қизларга уларни ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувоҳнома) расмийлаштиришга эришилди.
Жумладан Музработ тумани, Тонг юлдузи” маҳалласида яшовчи, 01.07.1993 йилда туғилган А.Ю.Маматов ва 20.12.1998 йилда туғилган Р.Ю.Маматовларнинг манфаатини кўзлаб ФИБ Шеробод туманлараро судига ариза киритилиб, мурожаатлари қаноатлантирилди.
Шунингдек, Музработ тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Х.Алаёрованинг 2004, 2006, 2009 ва 2017 йилларда туғилган фарзандларига узоқ йиллардан буён турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганлиги ҳамда қонуний никоҳи мавжуд эмаслиги сабабли туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар олинмай қолинганлиги юзасидан қилган мурожаати бўлим томонидан ўрганиб ижобий ҳал қилинишига эришилди.
Хусусан, бўлим ташаббуси билан туман ФҲДЁ бўлими томонидан 29.05.2004 йилда туғилган Ш.Чориева, 18.02.2006 йилда туғилган А.Чориева, 24.06.2009 йилда туғилган Ў.Чориева, 09.06.2017 йилда туғилган Н.Чориевларга гувоҳнома расмийлаштириб берилди.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома ва унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.
Зеро, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.
Музработ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Осонова
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасида сайлов комиссияларининг иш фаолияти мониторинг йўли билан ўрганилиб, участка сайлов комиссияси аъзоларининг сайловга оид билимларини савол ва жавоблар орқали мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг низоми қўмитанинг 2018 йил 2 апрелдаги 29-П-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва вилоят ҳокими билан 2018 йил 25 апрелда келишилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига асосан, лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди деб белгиланган бўлсада, “KABUL TERMEZ” МЧЖ, “ARIF SAKHI AHMADI” МЧЖ, “CHO’PONOTA ALOQADOR” МЧЖ, “YANGI BRODARON QORIZODA” МЧЖ ва “FUTURE OF TERMEZ” МЧЖларга лицензия беришида ортиқча ҳужжат (юридик шахс раҳбарининг паспорт нусхаси) олинган.
Оилавий меҳмон уйлари ташкил этишда ҳам аризачилардан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомда белгиланмаган ҳужжатлар олинган.
Хусусан, Термиз шаҳрида яшовчи С.Хамзаева, Б.Бобоев, Ф.Курбанова, М.Азимов, А.Ражабов ва Ҳ.Чориевалардан паспорти ва солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси олинган.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиб, кўриб чиқилиши учун Адлия вазирлигига юборилди ҳамда қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Давлат хизматлари агентлигинг вилоят ҳудудий бошқармасига таклиф киритилди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Алламуродов
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғии С.Саттаровнинг Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги " қарори (911-сон, 16.11.2019 й) юзасидан маърузаси тингланди.
Сессияда депутатлар, вилоят ва туман (шаҳар)лардаги барча сектор раҳбарлари ҳамда бевосита ушбу масалага алоқадар бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Адлия бошқармаси бошлиғи ўз маърузасида қабул қилинган қарор билан ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
Эндиликда, бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига адлия органлари томонидан компенсация берилганлиги, уй-жойлар амалда тўлиқ бўшатилганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганиши ва ўз хулосасини ҳокимликларга тақдим этиши ҳамда мазкур хулосалар ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши каби талаблар жорий этилганлиги такидлаб ўтилди.
Шунингдек, мазкур қарор талабига кўра 2020 йил 1 январда бошлаб ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда харажатлардан устун келганда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
бўлим бошлиғи Хусниддин Қаршиев
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 5 декабрь куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган “Меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида семинар тадбири ўтказилди.
Ўтказилган ушбу тадбирда вилоят адлия бошқармаси,вилоят прокуратураси ва вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси ходимлари ўз маърузаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарихи,унга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар ва Конституцияда меҳнат муносабатлари мавзуларида маъруза қилишдилар.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар беришдилар.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қоржов Чориев