Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

23
Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни тегишили ташкилотлар билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди

Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни тегишили ташкилотлар билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимида  тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда  янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.




Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев

23
Олтинсой туман адлия бўлими ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда 2020 йил 23 январь куни туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди.

Олтинсой туман адлия бўлими ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда 2020 йил 23 январь куни туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг қачондан амал қилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10.05.2018 йилдаги 349-сонли қарори ҳамда  бир қатор янгидан қабул килинган ва ўзгартириш киритилган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев

23
Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 23 январь куни тегишили ташкилотлар билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди

Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 23 январь куни тегишили ташкилотлар билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимида  тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда  янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев

23
Сурхондарё вилояти адлия бошқармасида "Йилнинг энг яхши адлия бўлими", ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими”ни аниқлаш бўйича танлов ўтказилди.

Адлия вазирининг 2018 йил 15 октябрдаги 326-ум сонли “Адлия органлари ходимлари ўртасида касбий танловни ўтказишга доир ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти адлия бошқармасида "Йилнинг энг яхши адлия бўлими", ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими”ни аниқлаш бўйича танлов ўтказилди. 
Танлов натижаларига кўра, Жарқўрғон тумани адлия бўлими "Йилнинг энг яхши адлия бўлими" ва бошқарманинг Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлар бўлими етакчи маслаҳатчиси Бўриева Муниса Комилжоновна “Йилнинг энг яхши адлия ходими” деб эътироф этилди.



Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи 

Қаршиев Ҳусниддин Холмуродович


23
Қонунчиликдаги янгиликлар.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 та боб 480 та моддадан иборат бўлиб, мазкур қонун билан жорий этилаётган айрим янгиликлар қуйидагилардан иборатдир.

Солиқлар ва йиғимларнинг сони ва турлари, шунингдек алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилиб, солиқларнинг 9 тури, катта бўлмаган корхоналар учун (1 млрд. сўмгача обороти билан) эса айланмадан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақланиб қолинди.

Солиқ органларининг устувор вазифалари сифатида солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик асосида иш юритиш принципи киритилди. Яъни, солиқ органлари солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилиб, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ижро этган солиқ тўловчиларга 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилмоқда.

Асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари харид қилинганда ёки янгидан барпо этилганда қўшилган қиймат солиғини бир йўла ҳисобга олинишини назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда.

Яъни, тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий воситаларнинг импорти бўйича божхонада тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси асосий воситалар ўрнатилганидан кейин қайтарилиши белгиланмоқда.

Худди шундай кўчмас мулк объектларини барпо этилганда (ёки сотиб олинганда) сарфланган маҳсулотлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг суммаси ҳам қайтарилади.

Ортиқча тўланган солиқ суммаларини ўз вақтида қайтарилмаганлиги ёки солиқ органлари томонидан асоссиз ундирилганлиги учун, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида бюджетдан солиқ тўловчиларга фоиз тўлаш белгиланмоқда.

Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказилган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

Солиқ қарзини солиқ тўловчининг дебиторларидан ундириш тартиби бекор қилинди. Ушбу тартибни бекор қилиниши солиқ қарзини учинчи шахс ҳисобидан ундирилишига чек қўйилиб улар томонидан ўзларининг
маблағларини мустақил равишда тасарруф этиш имконини беради.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар бўйича қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тақдим этилиши белгиланмоқда.

Солиқ тўловчиларни ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш мақсадида Республика бюджетига тушадиган солиқлар бўйича солиқ қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан аризани ўзлари ҳисобда турган ҳудуддаги солиқ органлари орқали Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.

Бунда, солиқларни тўлашни кечиктиришда солиқ мажбурияти бажарилиши таъминоти сифатида мол-мулк гарови, банк кафолати ва кафиллик кўринишидаги янги таъминловчи воситалар киритилмоқда.

Солиқ органлари томонидан ахборот технологиялари асосида амалга ошириладиган солиқ текширувларини ўтказиш учун номзодлар инсон омилисиз, таҳлика-таҳлил дастури ёрдамида, солиқ назоратининг янги камерал текширув, сайёр текширув ва солиқ аудити ўтказилиши белгиланмоқда.

Хавфлилик даражаси паст бўлган корхоналарга нисбатан ҳеч қачон солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади. Булар солиқ ҳисоботларида ҳақиқий даромадларини кўрсатган ҳолда мажбуриятларини ўз муддатларида бажараётган субъектлардир.

Хавфлилик даражаси ўртача бўлган корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато камчиликларини бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади. Бу тоифадаги корхоналарга солиқ ҳисобини юритишда хатоликларга йўл қўяётган ва солиқ маслаҳатига эҳтиёжи бўлганлар киради.

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкциялар қўлланилмайди, аммо қўшимча ҳисобланган солиқлар бўйича пеня ҳисобланиши мумкин.

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган асосномаларни ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида сайёр солиқ текшируви ҳам тайинланиши мумкин. Сайёр солиқ текширув натижалари бўйича солиқлар қўшимча ҳисобланмайди.

Хавфлилик даражаси ўта юқори бўлган корхоналарга нисбатан солиқ аудити тадбирлари амалга оширилади ва ушбу корхоналар фаолиятини тўғри йўлга қўйгунга қадар доимий назоратда бўлади. Ушбу тоифага солиқ мажбуриятларини бажаришда доимий равишда камчиликларга йўл қўяётган, яъни молиявий операцияларни амалга ошириш олиш учун маълум бир вақт давомида қасддан солиқ базасини камайтирадиган, солиқларни тўлашдан бош тортадиган, солиқдан қочиш схемаларидан фойдаланаётган, бухгалтерия ҳужжатларни ва ҳисобварақ-фактураларни сохталаштирадиган солиқ тўловчилар киради. Солиқ аудити натижаларига кўра қўшимча солиқлар ҳисобланиши ва молиявий санкциялар қўлланилиши амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, Солиқ кодексида низоли вазиятлар юзага келганида солиқ низоларини судгача ҳал қилишни мажбурий ўтказиш белгиланганлиги, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш институтини  ривожланишига олиб келади.

Бундан ташқари давлат солиқ хизмати органлари эндиликда, солиқ назоратини профилактик тадбирлар ўтказгандан кейингина амалга оширишлари ҳам кўзда тутилган.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ суммаси ўртача 30 фоизга камайтирилиб, уларга солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Хусусан, улар солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўлаш ёхуд жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация асосида тўлаши мумкин бўлади.

Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи      Б.Гаффаров

22
Жорий йил 21 январь куни Ангор туман адлия бўлими, Вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда туман ички ишлар бошқармасининг шахсий таркиби ва профилактика инспекторлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Жорий йил 21 январь куни Ангор туман адлия бўлими, Вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда туман ички ишлар бошқармасининг шахсий таркиби ва профилактика инспекторлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбирда йиғилиш иштирокчиларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги №2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорларининг мазмун моҳияти тушунтирилиб 3 хилдаги 40 та тарқатма материаллар тарқатилди ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев

22
Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни туман тиббиёт бирлашмасида тарғибот тадбири ўтказилди

Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни туман тиббиёт бирлашмасида  тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда  янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев

22
Туман тиббиёт бирлашмасига, бирлашма ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ангор туман адлия бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ангор туман бўлими ва Ангор туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда туман Тиббиёт бирлашмасига, бирлашма ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбирда йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 349-сон Қарори,  Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги №2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорларининг мазмун моҳияти тушунтирилиб 3 хилдаги 50 та тарқатма материаллар тарқатилди ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев

22
Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, уларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 
349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев

21
Бойсун туман адлия бўлими ва туман ДСИ билан ҳамкорликда Бойсун туман “Деҳқон озиқ-овқат бозори” МЧЖда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди.

Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 21 январь куни туман ДСИ билан ҳамкорликда Бойсун туман “Деҳқон озиқ-овқат бозори” МЧЖда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, уларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими   Қ.Чориев