Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

23
вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва туман бўлимларида ўқув машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони 12-банди ҳамда Адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга батафсил тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 20-21 май куни навбатдаги ўқув машғулоти вилоят қишлоқ  хўжалиги бошқармаси ва туман бўлимларида ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси 
        масъул ходими                                                                           Қ.Чориев

23
Сурхондарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг Термиз шаҳар бўлимида учрашув тадбири ўтказилди.

Қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 май куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Сурхондарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг Термиз шаҳар бўлими, Термиз шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида мактабгача таълим соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув тадбири ўтказилди.

Маърузачилар томонидан тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида давлат хусусий шериклик механизмининг жорий этилиши, давлат ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг фарқлари, болаларни овқатлантиришда аутсорсинг тизимига ўтиш босқичлари ва афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар берилиб, ўз навбатида, мазкур соҳада қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича хориж амалиёти, шунингдек жаҳондаги энг машҳур мактабгача таълим муассасалари тажрибаси тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Давра иштирокчиларининг мавзуга оид ва ўз фаолиятларида учраб турадиган ҳуқуқий масалалар бўйича саволларига тегишли жавоблар берилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг  

масъул ходими                                                                                  М.Бўриева

22
Вилоят адлия бошқармаси томонидан диний масалаларга оид қонунлар мазмун-моҳиятини диний ташкилот ҳодимларига етказиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 22 май куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилоят вакиллиги ҳамда “Вақф” ҳайрия жамоат фонди билан биргаликда Термиз тумани, “Мангузар” жомеъ масжидида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасига асосан қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича Сурхондарё силоят адлия бошқармасининг 2019 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 18-бандига асосан, диний ташкилотларга нисбатан қўллананиладиган солиқ имтиёзлари, диний ташкилотларга ер ажратиш ҳамда диний ташкилот ходимларининг меҳнат муносабатларига оид қонунларнинг мазмун моҳиятини ижрочиларга етказиш бўйича семинар машғулоти ўтказилди.

Бундан ташқари, ушбу тадбир давомида рамазон ойи муносабати билан “Вақф” ҳайрия жамоат фонди томонидан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлим етакчи маслаҳатчиси                 Х.Норкобилов

18
“Сайлов ҳуқуқшуноси”

                                                                                                                                  “Сайлов ҳуқуқшуноси”
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари томонидан “Сайлов ҳуқуқшуноси” номли акция доирасида маҳаллаларда ўтказилаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида аҳолига сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб бормоқдалар.
Шу билан биргаликда адлия бўлими бошлиқлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жараёнининг қонунийлигини таъминлаш мақсадида жойларда комиссия аъзоси сифатида иштирок этишмоқда.

Термиз туман адлия бўлими

18
“Advice.uz”

                                                                                                                              “Advice.uz”
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Advice.uz” ижтимоий портали ҳақидаги маълумотлар меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, тиббиёт бирлашмалари, ижтимоий тармоқлар ва маҳаллаларда кенг кўламда тарғиб қилиб борилмоқда.

Термиз шахар  адлия бўлими

18
“Сайлов ҳуқуқшуноси”

                                                                                                                  “Сайлов ҳуқуқшуноси”
Жарқўрғон тумани адлия бўлими томонидан 2019 йил 13 май куни   “Сайлов ҳуқуқшуноси” номли акция доирасида   тумандаги “Янгиусул”  маҳалла фуқаролар йиғини сайловида иштирок этилиб,  сайловчилар  билан учрашувлар ўткизилди. Сайловда иштирок этаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тўлиқ таништириб ўтилди. Шунингдек, сайлов жараёни кузатилиб сайлов қонуний ўтишида кўмаклашувчи комиссия аъзоси сифати қонунийликни таъминлаш юзасидан амалий кўмак берилди.

Жарқўрғон туман адлия 
бўлим бошлиғи:           Ў.Арипов

17
“Жамиятда хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”

                                                                 “Жамиятда хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”

          Халқаро оила куни муносабати билан Денов туманидаги 36691-Ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилари оилалари иштирокида Денов туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош бошқармаси ва Жанубий ғарбий махсус ҳарбий окуруги хотин-қизлар мутахассиси, туман хотин-қизлар ва харбий хизматчиларининг оила аъзолари билан ишлаш бўйича мутахассиси, Жанубий операцион гуруҳи бошқармаси, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастирини амалга ошириш тўғрисидаги Қарорининг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида учрашув ўтказилди.

11
Адлия бошқармаси биносида “Адолат китоб кунлари” тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан жойларда ташкил этилаётган “Адолат китоб кунлари” бугун Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси биносида ўтказилди. 
Ушбу тадбир жорий йил май ойида ўтказилиши режалаштирилган “Китобхонлик кунлари” акцияси доирасида ўтказилаётганлигини ҳисобга олиб, унда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари юридик хизмат ходимлари, талаба ёшлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа идора масъул ходимлари иштирок этишди.
Шунингдек, ушбу акция доирасида адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар 12-сон меҳрибонлик уйи уқувчиларига ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли шифохонасига турли хилдаги адабиётлар беғараз берилиб, бошқарма тизимига кирувчи идора ходимлари томонидан ўзлари ўқиган таълим муассасаларига китоб совға қилиш каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси 
        масъул ходими                                                                           Қ.Чориев

09
“Фахрийларни эъзозлаш”

                                                                                                                                 

                                                                                                 “Фахрийларни эъзозлаш” 
 Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан жорий йил 7-8 май кунлари “9 май Xотира ва кадрлаш куни”  муносабати билан вилоят адлия идораларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан, фарзандлари ва неваралари олдида кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

        Вилоят адлия бошқармаси 
        масъул ходими                                                                           Қ.Чориев

09
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 1-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан 3/19-сонли Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Бошқарманинг ҳайъат мажлисида Адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идораларининг барча ходимлари иштирок этишди.

Бошқарма бошлиғи ҳайъат райиси С.Саттаров томонидан ҳайъат регламентига асосан кун тартиби белгилаб олинди.

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Абдурасуловнинг кун тартибидаги 1-масала: Адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳисоби ва келгусидаги вазифалар тўғрисидаги ахбороти ва кун тартибидаги 2-масала: Термиз шаҳар 3-сон ҳамда Шўрчи туман 1-сон давлат нотариал идорасининг иш фаолиятини комплекс текшириш натижалари муҳокамаси юзасидан Бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Ф.Аллаёровнинг ахборотитингланди.

Бошқарма томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 289 та мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 101 таси қанотлантирилиб, 98 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Судларга мурожаатлар юзасидан 11 млн. 669 минг сўмлик 4 та даъво аризалар киритилди, ташкилот ва идораларга қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва имконият яратиб берган шарт-шароитларини бартараф этиш тўғрисида 6 та тақдимномалар киритилди, 2 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида расмийлаштирилган баённома судга юборилди ва маъмурий чора кўрилиши таъминланди.

Қонунчилик борасида 60 та таклиф киритилиб, 3 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизадан ўтказилиб, тегишли хулосалар берилган. Ҳисобот даврида 31 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари давлат ҳисобига олинди.

Судларга 1 млрд 7 млн 823 минг сўмлик 28 та даъво аризалар киритилди, аниқланган 6292 та қонун бузилишлар бўйича ташкилотлар ва  идораларга 82 та тақдимномалар берилиб, 17 нафар мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 7 таклифлар киритилди ва 545 нафар мансабдор шахсларга қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳномалар юборилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 42 таси таҳлил қилиниб, аниқланган 31 та муаммо ва камчиликлар юзасидан идоралар ва ташкилотларга 5 та таклиф киритилди.

Юридик хизмат ходимларининг 180 нафари аттестациядан ўтказилди, ҳисобот даврида 3 нафар юристлар малакасини ошириш марказида ўқиб, малака оширди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан 30 таси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Келиб тушган (электрон шаклда) 234 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга етказилди.

Ҳуқуқий тарғибот соҳасида 359 та тадбирлар ўтказилиб, 22 марта телевидения, 9 марта радиода чиқиш қилинди, газеталарда 14 та мақолалар чоп этилди, 126 марта веб сайтлар, турли ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Қуйи тизимларда 9 нафар ходимларга нисбатан рейд ва сирли мижоз тадбирлари ўтказилиб, ножўя хатти-ҳаракат содир қилган 3 нафар ходимларга интизомий жазо берилди ва 59 маротаба профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Вилоятда фаолият юритаётган 46 нафар нотариуслар томонидан 52207 та нотариал ҳаракат амалга оширилиб, 2 млрд. 553 млн сўм миқдорида пуллик хизмат ундирилиши таъминланган.

Ҳисобот даврида 4 маротаба Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги адвокатура бўйича малака комиссияси йиғилишлари ўтказилиб, 6 нафар адвокатликка талабгор шахслардан малака имтиҳонлари қабул қилиниб, 4 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширганлиги сабабли уларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилган.

2019 йилнинг ўтган даврида адвокатлик тузилмаларни давлат рўйхатидан ҳамда қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича келиб тушган 9 та аризалардан 3 та адвокатлик бюроси, 6 та адвокатлик фирмаси давлат реестрига киритилиши таъминланди.

Туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 1-чораги давомида 597 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг 400 таси қанотлантирилган, 190 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Судларга 100 млн. 529 минг сўмлик моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан 31 та даъво аризалар киритилган, ташкилот ва идораларга қонун бузилиши унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф қилиш тўғрисида 20 та тақдимномалар юборилган.

Қонунчилик борасида 30 та таклиф киритилиб, 30 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизадан ўтказилган ва тегишли хулосалар берилган.

Судларга  237 млн 444 минг сўмлик моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида 91 та даъво аризалар киритилган. Аниқланган 49868 та қонун бузилишлар бўйича идора ва ташкилотларга 383 та тақдимномалар юборилиб, 181 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган бўлиб, шундан 6 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида расмийлаштирилган 132 та баённомалар судларга юборилган, 865 нафар мансабдор шахсларга нисбатан қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳномалар берилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 347 таси таҳлил қилиниб, аниқланган 59 та муаммо ва камчиликлар бўйича 5 та идораларга таклифлар киритилган.

Юридик хизмат ходимларининг 71 нафари аттестациядан ўтказилган ва  ҳисобот даврида 3 нафари юристларни малакасини ошириш марказида ўқиб, малака оширган.

Келиб тушган (электрон шаклда) 3280 (14 та туман бўйича) та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга етказилиши таъминланган.

Ҳуқуқий тарғибот йўналишида 4510 та тадбирлар ўтказилиб, 30 марта телевидения, 25 марта радиода чиқиш қилинган, газеталарда 36 та мақолалар чоп этилган ва 572 маротаба веб сайтлар ва турли ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирлар  ўтказилган.

Вазирлик ҳайъати қарорида белгиланган топшириқлар ва кўрсатиб ўтилган масалалар Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳайъатининг 2019 йил 4 майдаги кенгайтирилган йиғилишида танқидий муҳокама қилиниб, уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар кўрилди.

Вилоят адлия бошқармаси
         масъул ходими                                                                     Ҳусниддин Қаршиев